Қирғизистоннинг 25 йиллик Мустақиллик санасига бағишланган параддан Дайир Асанов номидаги харбий лицейининг 69 курсанти қочиб кетган. Бош штабнинг маълумотига кўра, курсантлар таътил озлигидан норози бўлишган. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса қочишга зўравонликлар сабаб эканини айтишмоқда.
Қирғизистон Қуролли кучларининг бош штабидан билдирганидек, 9 августда Дайир Асанов номидаги харбий лицейидан қочиб кетган 69 курсант, Мустақиллик кунига бағишланган парадга тайёргарлик давомида дам олишни ният қилишган.
“2016 йили 9 августда навбатдаги тайёргарлик вақтида дам олишга ажратилган вақтнинг озлигидан норози бўлишган курсантлар билан уларнинг командирининг ўртасида сўз келишмовчилиги чиққан. Унинг натижасида 3- курснинг тарбияланувчилари яқинларига арзланиш учун ўқув масканидан кетиб қолишган”, — деб билдирди Бош штаб ўзининг баёнотида.
“Килим шами” ҳуқуқ ҳимояси харакатининг етакчиси Азиза Абдирасулова Kloop.kgга берган интервьюсида лицейнинг ҳамда харбий идоранинг раҳбарияти қочиб кетган курсантлар “ишини яширишга” бор кучларини сарфлашмоқда деди.
Ҳуқуқ ҳимоячининг таҳмини бўйича, курсантлар зўравонликка учрага, бу уларнинг қочиб кетишига сабаб бўлган.
Абдирасулованинг айтишича, ўқув даргоҳининг етакчилиги курсантларга ҳамда уларнинг яқинларига матбуот ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларига интервью беришни таъқиқлаган. Раҳбарият ўзи ўқув жойининг ҳудудига ҳеч кимни киргизмаяпти.
“Биз тўртамиз кеча кундузи ўша ерга бордик (лицейга). Бир соат бўйи кутдик, аммо бизини киргизишмади […] Биз болаларнинг майдон бўйлаб марш билан юраётганини кўриб, улар билан суҳбатлашишга харакат қилдик. Бироқ улар “ҳеч нарса айта олмаймиз, бизга изн йўқ” деб, биздан узоқлашишди”, — деб қўшимча қилди у.
Лицейнинг раҳбарияти қочиб кетган курсантларнинг воқеаси бўйича изоҳ беришдан бош тортишди.
Харбий лицейдан қочган курсантларнинг воқеаси 9 августда бўлган. Матбуотларда билдирилишича, қочганларнинг сони 69 кишини ташкил қилган. Раҳбариятнинг билдириши бўйича қочган курсантлар эртасига ўқишга қайтиб келишган.
“Вечерний Бишкек” нашри Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг раис ўринбосари Адил Курбановга таяниб, лицейликлар билан уларнинг ҳарбий мураббийининг ўртасида сўз келишмовчилик чиққанини ҳамда воқеа курснинг раҳбари майор А.Б.Байтанаевнинг ишдан кетишига сабаб бўлганини ёзган.
Муаллиф: Алина Пак