Олимп олови Рио-де-Жанейрога етказилган куни маҳаллий аҳоли норозилик акциясига чиқишди. Улар ўйинларни ўтказиш учун давлат бюджетидан кўп маблағ сарфланаётганидан норози эканликларини билдиришди. Ҳаражатнинг умумий миқдори 12 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Олимпиада олови Рио-де-Жанейрога 3 августда, уч ой бўйи Бразилиянинг шаҳарларини айлангандан кейин етказилди. Оловни давлатнинг кўп чиқим қилаётгани сабабли Олимпиадани ўтказишга қарши бўлган маҳаллий аҳолининг норозилик акцияси қарши олди.
https://www.youtube.com/watch?v=X9gfC21hIXM
Бразилия ҳукуматининг олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўришда қанча маблағ сарфлагани расмий турда ҳозирча хабар қилинмади. 2015 йили Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги Олимпиада ўйинларини ўтказишга кетувчи чиқимлар 12 миллиард долларга баҳоланиб, унинг ярмидан кўпини — 57 фоизини — ҳусусий сармоялар ташкил қилишини билдирган.
Бразилия президенти вазифасини бажарувчи Мишель Темеранинг айтишича, Олимпиада вақтида хавфсизликни таъминлаш учун 2,9 млрд реал (853 млн АҚШ долларигаяқин) бўлинган.
Норозилик акциясига чиққан намойишчилар ўйинларни ўтказмасликни талаб қилишди — улар спортчилар олимпиада олови ёндирилган факелни олиб ўтиши керак бўлган йўлни тўсишди.
Аввал Рио-де-Жанейрога парус кемаси билан етказилган Олимп оловини шаҳарни бир қатор айланиб кўтариб, кейин “Маракана” стадионига ўрнатиш режалаштирилган эди. Бироқ халқ норозилиги боис Олимпиада оловининг йўналишини ўзгартиришга тўғри келган.
Би-Би-Си маҳаллий ОАВларига таяниб жами бўлиб норозилик акциясига 200дан ортмаган киши қатнашганини билдирди. Асосан улар полиция кўздан ёш оқизувчи газ билан қувиб тарқатган талабалар билан ўқитувчилар бўлишган.
Норозилик тадбирига чиққанларнинг фикрларича, инқирозни бошидан кечираётган давлат халқаро йирик мусобақаларни ўтказа олмайди.
Бунга қадар Бразилия ҳукумати август ҳамда сентябрь ойларида ўтувчи Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларини ўтказиш бўйича барча масъулиятларни бажаришга имкон бермаган молия тармоғида фавқулотла вазият эълон қилган.
Муаллиф: Александра Титова