Ўшнинг фуқароси 2 августга ўтар кечаси “Олигарх” ресторани ёнида ўқ отилганини билдирди. Ўш милицияси маълумотни инкор қилиб, бу байрамона фейерверклар бўлганини билдирди.
Ўшда ўқ отилди деган билдирув 2 августда “АКИпресс” маълумот агентлигининг сайтида пайдо бўлган— Ўшда яшаган интернет фойдаланувчиси тўппончадан отилгани каби товушлардан шикоят қилган.
“2 август куни соат 00:30да Ўш шаҳридаги “Олигарх” ресторанидаги мушакбозликдан кейин тўппончадан отишган. Тегишли органлардан зарурий чоралар кўришни илтимос қиламан, сабаби айрим никоҳ тўйлари ўқ отишлар билан бўлади», — деб ёзган фойдаланувчи “Халқ мухбири” рубрикасига.
https://www.youtube.com/watch?v=RW4tmQBUmQg
У шу билан бирга видео лавҳа эълон қилиб, унда кетма-кет тўрт марта кучли товуш эшитилган. “Ухлаб ётавермай ариза ёзинглар хой, эртага йиғилишга чиқинглар ҳамманглар”, — деган ундаги кадр ташқарисидаги овоз.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиков Kloop.kgга милиция интернет фойдаланувчиларининг маълумотини текширгани ва ҳеч қандай ўқ отиш бўлмагани аниқланганини билдирди — ИИБ вакилининг сўзларига кўра, у мушаклар овози бўлган.
“Олигарх” ресторанининг кузатув камерасига тушган лавҳалар текширилиб, сўнг оилавий маросим якунида 14 марта салют отилиб, янглиш турда у қурол товуши қатори эшитилгани аниқланган. Кузатув камерасининг видеосида қуролли бирорта ҳам киши кўринмаган, уни ресторан маъмурияти ҳам тасдиқлади», — деди Сидиков.
Унинг сўзларига кўра, милиция далил қатори кузатув камерасида бўлган видеони эълон қилишни хоҳлаган бироқ “бу шахсий тадбир бўлганлиги сабабли” бундай қадамга бормаган.
«Бу ҳақда билдирган одамнинг видеосини қаерда олинганини аниқлаш мумкин эмас: Ўшда, Норинда, Тўқмоқда, Таласда; қоронғида балкондан тортилган, бир неча товуш эшитилган. Бироқ шундай бўлса ҳам биз текшириб, маҳаллий яшовчилар орасида савол-жавоб олиб бориб, ресторан маъмурияти билан сўзлашдик, видеони кўриб, уни кузатув камерасига олинган видео билан солиштирдик, уларнинг натижалари билан ўқ отиш фактлари инкор қилинди», — деди Ўш ИИБсининг вакили.
«Олигарх» ресторани Ўшнинг ғарбий қисмидаги “Анар” кичик районида жойлашган.
Муаллифлар: Анастасия Шевцова, Нуртаза Абдиев