Озарбайжон: Турк муҳолифатчисининг интервьюсини намойиш қилган ANS телеканали ёпилди

881

29  июлда Озарбайжон ҳукумати Туркия тарафидан харбий тўнтариш уюштиришда айбланаётган турк муҳолифатчиси Фатҳуллох Гуленнинг суҳбатини эфирга чиқарганлиги учун маҳаллий ANS телеканалини ёпди.

29 июлда Озарбайжон суди ANS (Azərbaycanın son xəbərləri — Озарбайжоннинг сўнги хабарлари) ҳусусий телеканалини лицензиясидан ажратишни талаб қилган Телевидение ҳамда радио бўйича миллий кенгашнинг шикоят аризасини қаноатлантирди.

ANS Туркиядаги харбий тўнтариш харакатини ёритиб, тартибсизликларни уюштиришда айбланаётган муҳолиф сиёсатчи Фатҳуллох Гулен интервьюсини эфирга бергандан кейин кенгаш каналнинг эфирга чиқишини вақтинча тўхтатиб, унга қарши судга даъво аризасини берган.

Ўзининг расмий баёнотида кенгаш канал раҳбариятининг позицияси турк ҳукуматининг сиёсатини қўлловчи ҳукуматнинг позициясига “қарши келишини” таъкидлади.

“(Канал) турк давлати ва ҳукуматига қарши йўналтирилган тарғибот олиб борди, кўплаган инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган қонли воқеаларни уюштирган Фатҳуллох Гулен билан унинг тарафдорларига қўллов кўрсатди”, — деб ёзди  “Би-Би-Си” кенгашнинг баёнотини.

Бунга қадар Озабайжон турк ҳукуматининг таклифи билан муҳолифатчи Фатҳуллох Гуленга тегишли бўлган давлатдаги бир қатор турк ўқув даргоҳларини ёпган.

“Туркиядаги давлат тўнтариши харакатидан кўп ўтмай кутилгани каби қардош Озарбайжон бизга катта мадад кўрсатди. Озарбайжон қардошлар телефон орқалигина эмас, балки отган қадамлари билан Туркиянинг ёнида эканликларини яна бир бор кўрсатишди. Мана, шунинг ўзи бир қардошлик. Бизнинг халқларнинг дўстлиги шуни талаб қилмоқда”, — деган ўшанда Туркиянинг ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.

Амалга ошмаган тўнтариш

Туркияда харбий тўнтариш харакати 16 июлга ўтар кечаси бўлган — исёнчи харбийлар Босфор кўпригини эгаллаб, Бош штабнинг ва марказий телеканалларнинг биноларини босиб олишган. Шундан сўнг ўша телеканаллар орқали ҳукумат “тўлиғи билан уларга ўтганини” билдиришган.

Бироқ турк ҳукумати эрталабга қадар исённи босишга эришган. Охирги маълумотлар бўйича, тўқнашувлардан 190 фуқаро ҳамда 104 исёнчи халок бўлган, бундан ташқари яна икки мингга яқин киши турли жароҳатлар олишган.

Туркия хукумати исённи уюштиришда ҳозирда АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Сэйлорсбургда яшаётган президентнинг собиқ сафдоши ҳамда муҳолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблаб, Вашингтондан уни Туркияга ўтказиб беришни талаб қилган.

Амалга ошмай қолган тўнтаришдан кейин исён харакатига қатнашиш ҳамда президентга «етарли содиқ эмаслиги» учун 60 мингга яқин киши қўлга олинган ёки ишдан бўшатилган.

Тўнтариш қилиш харакатидан кейин Туркиянинг Ташқи ишлар вазирлигининг раҳбари Мевлут Чавушўғли итифоқдош ўлкаларни, жумладан Қирғизистонни ҳам Гуленга тегишли ўқув юртларини ёпишга даъват қилган, бироқ қирғиз дипломатлари давлат даражасида мустақил қарор олишга ҳуқуқли эканликларини билдириб жавоб беришган.

“Биринчи навбатда, Қирғизистон ўзи учун ниманинг яхши, ниманинг ёмон эканини ўзи хал қилишга қодир мустақил ўлка. Қайсидир бир давлатнинг ташқи ишлар минстрининг бошқа бир давлатга у ёки бу харакатларни қилиши кераклигини ультиматумлар билан шантаж тилида кўрсатишини нотўғри деб ҳисоблаймиз”, — деб билдиришган улар.

Муаллиф: Айдана Канатбек