Байроқлар илинган мегаполис, “халққа тегишли бўлган хукумат” ҳамда ўз меъёрида ўтаётган ҳаёт — Kloop.kgнинг мухбири Азат Рузиев 16 июлга ўтар кечаси исёнчи харбийлар тўнтариш ҳақида билдириб, отишмаларни бошлаган воқеадан кейинги Истанбул ҳақида айтиб беради.
Ҳикоя Kloop.kgнинг мухбири Азат Рузиев тилидан баён қилинади
Түркиядаги амалга ошмай қолган харбий тўнтариш харакатидан кейин ҳукумат ўн мингга яқин одамларни қамоққа олиб, давлатда фавқулотда ҳолат режимини киргизди. Халқаро ҳамда маҳаллий ОАВлар янги қамоққа олишлар тўлқини ҳақидаги янгиликларга тўлган, бироқ давлатнинг йирик шаҳарларидан бири бўлган Истанбулда ҳаёт ўз меъёрида давом этмоқда — марказий кўчалари ишга, ўқишга ёки бошқа ишлари билан шошиб кетаётган одамларга тўлган.
Агар ишга ошмай қолган давлат тўнтариши вақтида тортилган кадрларни кўрсатиб, исёнга етакчилик қилган деб айтилаётган генералларни айблаб ётган телеканаллар бўлмаганда мамлакатда ҳеч нарса бўлмаган деб ўйлаш мумкин эди.
Маҳаллий телевидение видеоназорат камераларига туширилган харбий ходимларнинг одамларга қарши ўқ очиб, харбий ўқув масканларининг битирувчиларининг эса ўз харбий дипломларини йиртаётганликлари тасвирланган кадрларни кўрсатмоқда.
Шаҳарга келишда мен бу ерда жуда кўп сондаги харбийлар ва полиция ходимларини кўраман деб ўйлагандим, бироқ шаҳар кўчаларида улар унчалик ҳам кўп эмас экан. Истанбулда тинчлик ҳукм сурмоқда, бўлгани Ататурк ҳаво майдонининг олдида турган нозирлар автомобилларни тўхтатишиб, ҳужжатларини текширишди.
Қуролли шахслар бинонинг ичида ҳамда ташқарисида нари-бери бориб келиб юришибди — 200дан ошиқ кишининг умрига зомин бўлган охирги терактдан кейин бу ерда назорат анчайин кучатилгани тушинарли.
Эслатма: Агар сиз бу давлатга келиш харакатида бўлсангиз, у ҳолда уч ойга чўзилувчи фавқулотда ҳолат режимнинг айрим муҳим нуқталарини билиб олишингиз фойдадан ҳоли эмас — ўлкада камендат соати ўз кучида, ёнингизда доимо ҳужжатларни олиб юринг, чунки полиция куннинг исталган вақтида сизларни тўхтатиб, ҳужжатларни текшириши мумкин.
Мен шаҳар мапказига етганимда Истанбул тўлиғи билан, айниқса Тақсим майдони давлатнинг кичкинагина ва катта байроқларини илиб, безатилганини кўрдим. Уйларнинг айвонларида, жамоат транспортларида, ҳусусий машиналар ҳамда бизнес –марказларда қизил фондаги яри ой билан юлдуз кўзга ташланиб туради.
Бир зумга менда шаҳарга тўлиғи билан илиш учун шунча байроқларни туни билан илиб чиқишганми, деган ўй пайдо бўлди. Байроқлар қаторига “hakimiyet milletindir” (“ҳукумат халқникидир”) деган шиорлар ёзилган.
Мазкур шиорни Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Ататуркнинг сурати бўлган тангаларда ҳам учратиш мумкин. Бироқ ҳозирги давлатда бўлаётган нарсаларни мазкур шиорнинг акси деб айтиш мумкин.
Давлат томонидан кўпайтирилиб илинаётган шиор ҳозирда давлат воситаларига тўсиқ қўйиб, ўқув даргоҳларини ёпиб, “ўзгача фикрлилар”ни йўқ қилиб, автократияни ўрнатишга барча харакатларни кўраётган хукуматнинг фаолиятига умуман мос келмайди.
Харбий тўнтариш харакати тўлқинларидан қўрқмасдан Инсон ҳуқуқлари бўйича европа конвенциясининг харакатларини тўхтатиб туришга ниятланиши Эрдўғонга кўпроқ куч ва ишончгина бераётган кўринади.
Муаллиф: Азат Рузиев