Бишкекдан унча узоқ бўлмаган ерда америкалик марафончи Дин Карнасис билан бирга саккиз километр масофага югуришга эликка яқин киши қатнашди. Спортчи 525 километр масофали ультрамарафонни мўлжаллаб, Маркзий Осиёнинг барча ўлкалари орқали югуриб ўтиш мақсадида.
Югуриш 8 июлда Чуй вилоятининг Ўрта Сой қишлоғидаги Боз Бўлтўк тоғидан бошланиб, Бишкекнинг “жанубий дарвозасидаги” Ғалаба боғида ниҳояланди.
Югурганлар орасида 12 ёшдаги ёш марафончи Бекжан Каримшаков ҳам бўлди — у 14 майда Иссиккўлда ўтган халқаро Run The Silk Road марафонида бошқа иштирокчилар билан бирга 21 километр оралиқни югуриб ўтган.
Карнасис Буюк Ипак йўли билан — Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистон орқали 525 километрлик ультрамарафонни югуриб ўтиш ниятида.
43 ёшида у уч кеча ухламай 560 километрлик супермарафонни югуриб ўтган, бир йилдан кейин эса Карнасис АҚШнинг ҳар бир штатида 50 куннинг ичида 50 марафонни югуриб ўтган.
Муаллиф: Эмиль Джуманов
Видео: Эмиль Джуманов
Фото: Даниил Ляпичев