Prisma-комикс: Тошкентдаги ШҲТ саммити қандай ўтди

1742

23-24 июн кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.  Бу борадаги энг қизиқ ва муҳим нарсалар  — Prisma дастури орқали қилинган комиксларда.

Ўзбекистон пойтахтида Россия, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари учрашишди.

Shos_comic_8

Юбилей саммиттига тайёргарлик Ўзбекистон учун устивор вазифага айланди. Ҳукумат меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча тузимларни ишга солди ва қўшни давлатлар билан чегараларни беркитди.

Shos_comic_6

Давлат раҳбарлари ўн бешинчи учрашувни хамкорлик масалалари: сиёсий, иқтисодий ва маданий масалалар муҳокамасига ажратишди.

Shos_comic_2

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев  эътиборни хавфсизлик масалаларига қаратди  — террорчилик, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш.

“Қирғизистон томони барқарорсизлик факторларининг ортиши ва ҳудудда террорчилик ва экстремистик гуруҳларнинг кучайиши чоғида хамкорликни мустаҳкамлаш, чегараолди ҳудудларидаги ишонч ва умумий чегараларни тинчлик ҳамда дўстлик чегарасига айлантиришнинг муҳимлиги бугунги кунда янада ошди”, — деди Атамбаев.

Shos_comic_3

Атамбаев ўз ҳамкасблари ШҲТ банкининг Бош идорасини Бишкекда жойлаштиришни таклиф қилди. Унинг айтишича, Қирғизистон кенгашда раислик қилади ва бошқа иштирокчилар қўлловига умид қилади.

Shos_comic_10

Саммит таъсисчи-давлатларидан ташқари йиллик учрашувга яна олтита давлат вакиллари келган.

ОАВ маълумотларига кўра, бу йилда иштирокчилар саммитга яна икки давлат — Покистон ва Хиндистоннинг қўшилишини ҳал қилишлари керак.

Shos_comic_1

Shos_comic_4 Shos_comic_7

Монголия президент Цахиагийн Элбэгдорж Байкал бўйидаги Селенга дарёсида ГЭС қуришини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, қурилиш Байкал экологияси ва Иркутск вилоятини сув билан таъминлашда муаммолар яратиши мумкин. У Монголияга электр энергия тақчиллигини  қоплаб беришга ваъда берди.

Shos_comic_5

Путин Хитойга ЕОИИ билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бунга инфратузилма лойиҳаларининг ривожланиши— Улан-Батор темир йўлини модернизациялаш ва автомобил юк ташишни кенгайтириш сабаб бўлади.

Россия президентининг қўшимча қилишича, давлатлар ўртасида савдо алоқаларининг мустахкамланишига шунингдек божхона текширувларининг енгиллаштирилиши ҳам сабаб бўлади.

Хитой компартияси раиси Си Цзиньпин трансчегаравий лойиҳаларни бир-бирини ҳабардор қилиш билан амалга ошириш кераклигига рози бўлди.

Shos_comic_11Shos_comic_9

Муаллиф: Эльдияр Арикбаева