Қуролланган шахс 23 июн куни Фирнхайм шаҳар кинотеатрида қуролдан ўқ чиқарган. Воқеа жойига келган маҳаллий полиция ва махсус кучлар ҳужум қилган одамни отиб ташлаган. Таҳминий маълумотларга кўра, кинотеатр меҳмонлари жабрланмаган.
Германия ғарбидаги Фирнхайм шаҳридаги ҳужум 23 июн куни содир бўлган. Қуролланган эркак Kinopolis кинотеатрида ўқ очган ва меҳмонларни гаровга олган.
Федерал давлат Ички ишлар министри Гессен Петер Бойтнинг журналистларга айтишича, воқеа жойига келган полиция отряди ва махсус кучлар ҳужумчини “зарарсизлантирган”.
“Германияда полиция махсус хизмати Фирнхайм шаҳар кинотеатрларидан бирида тахминан меҳмонларни гаровга олган қуролланган эркакни йўқ қилди”, — дея иқтибос келтиради унинг сўзларидан Deutsche Welle нашри.
Deutsche Welle хабарича, хужум пайтида кинотеатрда таҳминан 30-40 одам бўлган. Кинотеатр ходимларининг сўзларига кўра, ҳужум қилган шахс гаровга олишдан аввал барча эшикларни ёпишни талаб қилган, бироқ айрим меҳмонлар қочишга улгурган.
CNN телеканали маҳаллий ОАВга таяниб 25 жабрланувчи тўғрисида маълум қилди. ИИМ раҳбарининг сўзларига кўра, гаровга олинганлардан ҳеч бири жабрланмаган.
Телеканал мухбирининг таъкидича, меҳмонлар полиция томонидан қўлланилган кўздан ёш чиқарувчи газдан жабрланган бўлиши мумкин.
Таҳминий маълумотларга кўра, хужумчи террорчилик гуруҳлари билан алоқадор бўлмаган.
“Биз томондан қўлга киритилган маълумотларга кўра, жиноятчи кинотеатрда хайратланарли тарзда юрган”, — дейди ИИМ раҳбари Петер Бойт.
Европа ОАВ ҳозирча мазкур воқеани терорчилик харакати дея атамаяпти.
Муаллиф: Айжамал Идирис