Тожикистон: Қочоқларнинг икки нафари ўлдирилди, бири ярадор ҳолда қўлга олинди

899

Тожикистон ҳуқуқ тартибот органлари 18 июнга ўтар кечаси Хўжанддаги аҳлоқ тузатиш қамоғидан қочиб кетган уч жиноятчини “зарарсизлантирди”. Уларнинг иккиси ўлдирилиб, бири ярадор ҳолда қўлга олинди.

20 июнда Қирғизистон Ички ишлар минстрлининг Тожикистондаги вакили қирғиз ҳамкасбларига Хўжанддаги қамоқдан қочган жиноятчиларнинг учтаси “зарарсизлантирилгани”ни маълум қилди.

Қирғизистон ИИМнинг матбуот котиби Бакит Сейитов  Kloop.kgга берган интервьюсида қамоқдан қочганларнинг икки нафари ўлдирилиб, бири ярадор бўлиб, қўлга олинганини билдирди.

Уч жиноятчи 18 июнга ўтар кечаси Хўжантдаги қамоқдан қочишган. Улар 14 йилдан 20 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилинган тожикистонликлар  — Мирзозариф Қаюмов, Хабижон Юсупов ҳамда Рамзуллохон Додохонов  бўлишган.

Уларнинг иккиси террористик ва экстремистик мазмундаги жиноятлари учун жазо ўтаётган бўлишган.

Хўжанд милициясининг ходими “Озодлик” радиосининг тожик хизматига қамоқдагилар қамоқхона ходимларига хужум қилиб, қуролларини тортиб олиб қочиб кетишганини билдирган.

Ўша куннинг ўзида қамоқхона ходимлари Қаюмовни отиб, ўлдиришиб, Юсуповни жароҳатлаб ушлашган. Додохонов эса изини яширишга улгурган.

Тожикистон Ички ишлар минстрлиги қочоқларнинг учинчисини қўлга олиш учун харбийлардан махсус гуруҳ тузиб, ҳуқуқ тартибот органларига ёрдам берганларга пул мукофотини ваъда қилган.

Уч кеча кундуздан кейин қочоқларнинг учинчиси Сўғд вилоятининг Ёва қишлоғининг ҳудудидан топилган.

“[…] Қамоқдан қочган  Додохонов Рамзуллохон Жўрабоевич ўқ отар қурол билан қаршилик кўрсат вақтда йўқ қилинди […]” — деб ёзилган  Тожикистон ИИМининг сайтида.

2010 йилнинг августида Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг тергов қамоғидан 25 киши қочиб кетган. Улар 10 йилдан 30 йилгача судланган бўлган. Россиянинг “РИА” агентлигининг маълумотига кўра, уларнинг камида етти нафари қўлга олиниб, тўрттаси йўқ қилинган.

Муаллиф: Александра Титова