“Бўш келмаслик ва заҳира вариантга эга бўлиш”. Агарда сиз УРТдан “йиқилган” бўлсангиз нима қилиш керак?

955

Умумреспублика тестларидан (УРТ) қуйи бал олганлар ва таълим муассасалари мутахассислари  агарда абитуриент кириш синовларидан “йиқилган” бўлса нима қилиш кераклигини айтиб беришди.

Kloop.kg таҳририяти умумреспублика тестларида қуйи бал олган ва олийгоҳга киролмаслиги мумкин бўлган абитуриентлар нима қилиши кераклигини аниқлаш учун талабалар ва  таълим муассасалари мутаҳасисларидан сўров ўтказди.

“Бўш келмаслик ва заҳира вариантга эга бўлиш”

Собиқ абитуриентлар паст бал —  топшириш учун юқори бал талаб қилинмайдиган ўқув муассасалари борлиги учун ташвишланишга сабаб бўлолмайди деб ҳисоблашади.

13499858_289474428065766_146988978_o

Айпери (79 бал) — Ж.Баласағин номидаги қирғиз миллий универститети талабаси

“УРТларини топшириш чоғида мен жуда хавотирланганман. Ёмон бал олишдан қўрққаним сабабли мен охирги саволга жавоб беришга улгурмадим. Мен тестга тайёр эмас эдим, шу сабабли абитуриентларга тайёрланиш кераклигини айтмоқчиман.

Хозир мен ҚМУ колледжида ўқияпман, у ерга мен танишлар орқали контракт асосида кирдим. Аввалига қийин бўлди лекин вақт ўтиши билан кўникиб қолдим, яхши ўқишга ҳаракат қилаяпман. Ота-онам аввалига мен билан уришишди лекин мен ҳаракат қилишимни айтганимдан кейин улар мени қўллашди”.

Нурсултан (98 бал) — Қирғиз давлат юридика академиясининг талабаси

“Мен УРТига тайёрланганман, имтихон топшириш чоғида қийинчиликлар кўп бўлган масалан, тушунарсиз саволлар кўп бўлган. Мен 11 йил ўқиган бўлсам бундай саволларга тўқнаш келмагандим.

Агар сиз қуйи бал олган бўлсангиз мен,  Юридик академияга, айнан қуйи бал олганлар учун очилган қонуншунослик факультетига  топширишингизни маслаҳат бераман. Бунинг учун фақат зарурий ҳужжатлар ва умуман олганда енгил бўлган имтихонни топширишингиз керак.

Бошқа йўли ҳам бор — миллий университетда дистанцион ўқув бор, у ерда бир йилдан сўнг бакалаврликка ўтиш мумкин.  Ёрдамида дархол иккинчи курсга ўтиш мумкин бўлган махсус колледжларга ҳам бориш мумкин”.

Айгерим (111 бал) —Қирғиз давлат тиббий академияси тайёрловчи курслари талабаси

“Агарда кимдир УРТларида оз бал олган бўлса ташвишланишнинг кераги йўқ. Агар сен бу йилда киролмаган бўлсанг бу муаммо эмас негаки келаси йилда тайёрланиб қаерга истасанг ўша ерга топширишинг мумкин.

Шахсан менда тестни иккинчи марта топширганимдан кейин ишонч пайдо бўлди. Мен бир йил тайёрландим ва бу йилда УРТлари мен учун енгил бўлди. Кайфиятни бузмасликни, тайёрланишни ва ҳар эҳтимолга қарши қўшимча вариант топиб қўйишни маслаҳат бераман”

Нурдолот (98 бал) — “Манас” қирғиз-турк универститети талабаси

“УРТларига мен тайёрланмаганман. Ва кўпроқ шу сабабли мен оз бал олдим. Балларим озлигини билганимдан сўнг мен бошқа йўл излашга тушдим. Йўлни осон топдим. Мен ўтириб ўтган ишларга афсусланишнинг маъноси йўқ деб қарор қилдим ва “Манас” универститети имтихонларига жиддий тайёрланишни бошладим.

Бу унчалик ҳам қийин эмас экан, ва мен 172 бал олиб у ерга кира олдим. Абитуриентларга маслаҳатим  — бўш келманг  ва вариантларга эга бўлинг, имкони бўлса УРТлари натижаларини талаб қилмайдиган хориж ОЎЮга топширинг”.

Колледжга ҳам топшириш мумкин

ORT_2-1068x601

Таълим ва фан министрлигининг бош мутахассиси Евгения Чобукованинг Kloop.kgга айтишича, юқори бали бўлмаган битирувчилар колледж ёки лицейларга топширишлари мумкин.

“Қуйи бал  — 110 балдан оз олган абитуриентлар — олий ўқув юртларига кириш танловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмайди, шу сабабли уларда колледжларга, профессионал  техник лицейларга кириш ёки тайёрланиб кейинги йилда УРТни топшириш имкони бор”, — дейди у.

Билим беришда баҳолаш ва ўқитиш усуллари марказининг вакили Чинара Батракеева, абитуриентларда доимо бошқа вариант бор деб ҳисоблайди.

“Ўз кучини ўрта махсус ўқув муассасаларида ҳам синаб кўриш мумкин. Ёки олийгоҳлар қошида мавжуд бўлган тайёрлов курсларига бориш мумкин. Бизда абитуриентлардан УРТлари натижаларини талаб қилинмайдиган олийгоҳ бўлимлари ҳам бор, лекин бу  ижодий йўналишда, расм чизиш, рақсга тушишни […] билиш талаб қилинади”, — дейди у.

Қирғиз Давлат Тиббий Академияси матбуот –котиби Абибилла Пазилов оз бал олган абитуриентларга УРТларини кейинги йилда топширишга ҳаракат қилишни маслаҳат беради.

“Асосан бизга юқори балга эга бўлган абитуриентлар келади. Биз фақат УРТ натижалари бўйича қабул қиламиз ва бошқа йўли йўқ. Шунинг учун курсларга, репетиторга бориш ёки мустақил тарзда тайёрланиш керак”, — дейди у.

УРТ

Умумреспублика тест синовлари (УРТ) — бу ўқишни давом эттиришни истаган ўқувчиларнинг қобилятларини текшириб кўрувчи мактаб битирувчилари учун мажбурий синов.

У кўплаб жавоб вариантлари билан савол шаклида тузилган ва уч қисмдан иборатдир: математика, она тилининг оғзаки-мантиқий ва амалий граматикаси. Асосий қисмлардан ташқари, абитуриентлар қўшимча билим талаб қилувчи мутаҳасисликка топшираётганида қўшимча фанлар бўйича имтихон топширади.

Қирғизистонда УРТ йил сайин битирув кечаларидан кейин топширилади. 2016 йилда тестни тахминан 55 минг мактаб ўқувчиси топширган. Таълим министрлиги 2016 йилда энг қуйи бални ўтган йилги каби 110 бал деб белгилаган.

Муаллиф: Чолпон Апасбекова