Собиқ депутат ҳамда парламентнинг экс раиси Акматбек Келдибеков порахўрликда айблангандан кейин унинг аёли Болгариянинг Бяла шаҳридан ер майдонини сотиб олган.
Материалда келтирилган юридик ҳужжатлар Болгариянинг “Бивол” тадқиқ сайтининг ёрдами билан олинди.
Аида Токтоматова — Инсон репродукцияси марказининг раҳбари ва экс-раис Акматбек Келдибековнинг рафиқаси фирмасини 2013 йилнинг июнида Болгариянинг Варна шаҳрида рўйхатдан ўтказган.
Мазкур маълумотларга Болгариянинг ҳуқуқий жиҳатларини реестеридан умумлаштирувчиларни топишга имкон берган Болгариянинг “Бивол” номли тадқиқ сайти журналистларининг кўмаги билан эришиш имкони бўлди.
Токтоматованинг компанияси “ЕВРАЗИЯ-КГ” деб аталади ҳамда “Бивол” сайтидан олинган ҳужжатларга кўра, автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини сотиш, брокерлик, риэлторлик ҳамда юк ташиш хизматларини кўрсатиш, меҳмонхона, ресторан каби бир қатор фаолиятлар билан шуғулланган.
Ширкат жойлашган уй мана шундай кўринишда:
Фирма рўйхатга олинган вақтда Токтоматованинг эри қирғиз парламентнинг депутат бўлиб турган ва давлат хизмати ҳақидаги қонунга кўра, бизнес ёки тадбиркорлик фаолият билан шуғуллана олмасди.
Шунингдек “ЕВРАЗИЯ-КГ” “Дело №” газетасига Келдибековнинг декларациясини ўрганиб чиқишиб, унинг ҳеч қачон бизнес билан шуғулланмаганини таъкидлаш билан сиёсатчининг кўплаган кўчмас ва кўчма мулклари ҳақида мақола эълон қилгандан кейин асосланган.
2013 йилнинг ноябрида Келдибековга қарши уч жиноят иши қўзғалган. Бош прокуратура уни парламент раиси ҳамда Ижтимоий фонднинг раҳбари бўлиб турганда коррупция ишларига аралашган деб айтилган. Сиёсатчи ўша ойдаёқ қўлга олиниб, Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг қошидаги тергов қамоғига қамалган.
72 сотих ер участкаси
Болгариядаги компаниянинг эгаси Аида Токтоматова эканлиги шубҳасиз, чунки “ЕВРАЗИИ-КГ”нинг умумлаштириш ҳужжатларидаги исм-шарифи, туғилган санаси, фуқаролиги ҳамда яшаётган манзили тўғри келмоқда.
Расмий турда Келдибеков аёлининг ширкати иқтисодий фаолликка эга эмас — “ЕВРАЗИЯ-КГ”нинг 2013 йилги капитали ҳақидаги Токтоматова тарафидан қўл қўйилган ҳисоботда фирманинг у вақт учун кўрсатилган баланс ҳисобидаги каби маблағи йўқлиги ёзилган.
Бироқ компаниянинг номига Бяла шаҳридаги ер участкаси рўйхатга олинган. Бяла — икки мингдан ошиқроқ аҳолис бор. Қора денгизнинг соҳилида жойлашган унча катта бўлмаган шаҳарча, Варнадан у ергача бир соатга етиш мумкин.
Ер майдонини сотиб олиш бўйича шартномага 2014 йилнинг 11 сентябрида — суд Германияга даволаниб келиши учун Келдибековни тергов қамоғидан бўшатгандан бир неча ҳафта ўтгач қўл қўйилган.
7280 кило метр ҳудудни ташкил қилган ер майдони “ЕВРАЗИЯ-КГ” компаниясига Болгариянинг фуқароси Розалина Недялковна Канчевадан 7823 болгар левига (таҳминан 4000 евро) сотиб олинган.
Бу нарх Бяладада ер сотиб олиш бўйича шу каби келишимлардаги нархларга қараганда бир қанча паст.
Розалина Канчева — Бишкекдаги “Экзотик тур” сайёҳлик ширкатининг эгалари Недялко Канчева билан Зарина Кимнинг қизи.
Бу бўйича изоҳ олиш учун Келдибековларнинг ўзлари билан алоқа ўрнатиш имкони бўлмади.
Вақтинчалик яшаб туриш ҳуқуқининг эвазига сармоялар
Kloop.kgнинг мухбири ўзини мижоз қатори таништириб, қирғизистонликнинг қандай қилиб Болгарияда кўчмас мулк сотиб олиши мумкинлиги билиш мақсадида “Экзотик тур”нинг идорасига мурожаат қилди.
Ширкат етакчиси Недялко Канчев унинг мижозлари орасида олий хизматдаги қирғиз амалдорларининг (собиқ минстрлар билан ҳозирги парламент депутатлари) борлигини тасдиқлади.
Унинг айтишича, Болгариянинг хорижий сармоялар ҳақидаги қонунига таянган ҳолда сайёҳлик фирмаси мижозларининг Болгарияда сармоядор мақомини ҳамда маҳаллий ID-картасиинг олишига ёрдам беради. Мазкур карта резидентларга яшаб туриш ҳуқуқини беради ҳамда уларни Болгариянинг фуқаролари эга бўлган ҳуқуқлар билан таъминлайди — бепул таълим олиш ва тиббий ёрдам, нафақа таъминоти ҳамда ижтимоий имтиёзлар.
Шунингдек вақтинча яшаш ҳуқуқини сармоядорнинг турмуш ўртоғи ва уларнинг болалари олишади. Бир неча йилдан кейин резидент Болгариянинг фуқаролигини ололади.
“Прецедент” ҳуқуқий ширкатининг раҳюари Фатима Якупбаева агар сайёҳлик фирмаси атайлаб жиноий маблағларни яширишга ёрдам берса ва ўз уставига кўра ишлаб, бу билан бир қаторда солиқ тўлаб келса, унда у қирғиз қонунларини бузмаганлигини айтди.
“Шу сабабдан далилларсиз турфирманинг шерикликда ишлайди деб топиш имкониятлари жуда ҳам патс” , — деди юрист.
Келдибековнинг айбланиши
Акматбек Келдибеков 90 йилларнинг бошидан бери давлат тизимларида ишлаб келган. 1993 йилдан бери — Молия минстрлигида ишлаб, 2001 йили минстрнинг ўринбосари бўлиб тайинланган. 2002 йилдан 2005 йилгача Келдибеков Ижтимоий жамғарманинг раиси, 2008 йилдан 2009 йилга қадар эса Солиқ хизматисини бошқарган.
Келдибеков Социал фонд билан Солиқ хизматининг раҳбари бўлиб турганда хизмат вазифасини суистеъмол қилган ҳамда порахўрликка қўл урган деган айблар билан 2013 йилнинг ноябрида қўлга олинган.
Сўнг 8 ойни тергов қамоғида ўтказган. Шунингдек Келдибековга парламентнинг раиси бўлиб турган 2010-2011 йиллари қонун бузарликда айбланган. .
2014 йилнинг августида Бишкекнинг Биринчи май район суди парламентнинг кафолати билан Келдибековни Германияда даволаниши учун изн берган — қамоққа олингандан бери парламентарийнинг тизза бўғинларига бир неча бор амалиёт қилдирган. Суд текширувлар вақтида Келдибековнинг артерия қон босимидаги муаммолари ҳамда чиқаноқ бўғининг оғриғидан арзланган.
Кейинроқ чегара хизмати 10 августда (бошқа маълумотлар бўйича — 12 августда) Акматбек Келдибеков оиласи билан Истанбулга учиб кетганини билдирган. Уни оиласининг Қирғизистондан қандай тартибда чиқиб кетгани номаълум.
Хурматли ўқувчилар ва журналистлар агарда сизда Келдибековлар ёки бошқа амалдорларнинг Қирғизистон ташқарисидаги мулки ёки бизнеси тўғрисида бирон бир маълумот бўлса илтимос биз билан eldiyar@kloop.kg манзили орқали боғланинг.
Агарда сиз биз билан тадқиқот ўтказмоқчи бўлсангиз Kloop.kg саҳифасининг ўнг томонидаги форма орқали ўз мавзуйингизни юборинг.
Муаллифлар: Хлоя Гейне ва Эльдияр Арикбаев.