Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Қирғизолтиннинг” давлат корхонасининг собиқ-директори Дастан Саригуловни “ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёрланганлиги” учун қўлга олди. У терговгача вақтинча сақлаш изоляторига олиб кирилди.
“Қирғизолтиннинг” 1992-1997 йиллардаги собиқ директори Дастан Саригулов 13 июн куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) томонидан қўлга олинди. У “ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўришда” гумонланмоқда.
Саригулов шу йилнинг мартида митинг уюштириш орқали “куч билан ҳокимиятни босиб олишга харакат қилганлик” учун қўлга олинган муҳолифатчилар Кубаничбек Кадиров ва Бектур Асанов ишида янги жиҳатлар пайдо бўлгани учун қўлга олинди.
МХДҚ Қирғизистондаги вазиятни “беқарорлаштириш ҳаракатларини” “Қумтор” олтин компанияси фаолияти тергови билан боғламоқда.
Компанияга Канаданинг “Центерра” корхонаси эгалик қилади, Қирғизистон эса акцияларнинг учда бирига эга.
“Кумтор” лойиҳасида порахўрлик холатларини текшириш давомида тергов, жиноий фигурантларига порахўрлик схемалари ташкилотчилари — [тахтдан туширилган президентлар Асқар] Акаев ва [Қурмонбек] оиласи аъзолари ва яқинлари томонидан бўлган тахдидларга дуч келди“, — дейилади МХДҚ ҳабарида.
Саригуловнинг қўлга олинишига “Қумтор”, “Камеко” ва “Центерра” компанияларининг собиқ президенти Леонард Хоменюкдан келган мактуб сабаб бўлган — Бош прокуротурага мурожаатида у 2000 йилларда Ақаев оиласи яқинлари томонидан бўлган товламачилик тўғрисида ёзган.
“Маблағ турли мақсадларга, сайловларни ўтказишдан бошлаб Молия министрлигига режаланмаган ва кутилмаган тўловлар, турли вилоят ва давлат фондларини қўллашга сўралган. Гоҳида сўровлар сезиларли даражада, ойига 200 минг долларгача бўлган”, — деб ёзади мактубида Хоменюк.
Унинг сўзларига кўра, Саригулов ва “Қирғизолтиннинг” бошқа собиқ менеджери Камчибек Кудайбергенов пул ажратиш тўғрисидаги илтимосни президент маъмурияти томонидан бўлаётган босим билан тушунтиришган.
“Камеко” компанияси раҳбарияти ва “Центерра” директорлар кенгаши барча мазкур сўровларни маслаҳатчилар иштирокида ўрганиб чиққан. Хоменюкнинг ёзишича, бу компания менеждерлари томонидан маъқулланган пуллар собиқ президент рафиқаси Майрам Акаева бошчилигидаги “Мээрим” фондига тўланган.
“Компания доимий тарзда турли талабларга йўлиққан лекин “Қумтор” лойиҳаси узилишсиз ва қирғиз ҳукумати томонидан ортиқча босимсиз ишлашни давом эттирган. Балки бу “Камеко” ва “Қумтор” томонидан қонуний асосда тўланган маблағнинг Қирғизистон Республикаси жумладан “Қирғизолтин” давлат концернида қисман мақсаддан ташқари фойдаланилгани билан боғлиқдир”, — деб ёзади Хоменюк ўз аризасида.