Қозоғистон ички ишлар Министрлиги Актоб шаҳрида отишмада иштирок этган 13 кишининг йўқ қилингани ҳақида маълум қилди. Яна етти нафар гумонланувчи қидирувда. Отишма натижасида жами ўн одам вафот этган.
Қозоғистон Ички ишлар министрлиги матбуот –котиби Алмас Садубаевнинг Kloop.kgга маълум қилишича, полиция Актобедаги отишма иштирокчиларидан 18 нафарини отиб ўлдирди ва 8 нафарини қўлга олди.
“Қуролли қаршиликда 13 жиноятчи ўлдирилди, олти нафари яраланди, етти нафари қидирувда. Ҳуқуқ тартибот органлари уларнинг жойини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича барча зарурий чораларни кўраяпти. Саккиз нафар гумонланувчи қўлга олинди, уларнинг ҳужумга алоқаси текшириляпти”, — дейди у.
Қозоғистон ички ишлар органлари Актобеда қурол магазини ва ҳарбий қисмга ҳужум қилишда гумонланган яна етти одамни қидирмоқда.
Тахминий маълумотларга кўра, ҳужум иштирокчилари — “ноанъанавий диний ташкилотларнинг тарафдорларидир”. Бироқ Қозоғистон Мусулмонлар диний бошқармаси (ҚМДБ), ҳужумни “дин билан боғлаш керак эмас”, деб маълум қилган.
“Ислом одамларни диний ёки миллий тааллуқлигига ажратиб, ҳеч қачон қон тўкилишига руҳсат бермайди. Мамлакатимиз мусулмонларини бирлаштирувчи Қозоғистон Мусулмонлар диний бошқармаси, содир бўлган террорчилик ҳаракатларини қоралайди”, — деб маълум қилади ҚМДБ.
Актобедаги вазиятни ҳуқуқ тартибот органлари қониқарли дея баҳоламоқда. Лекин бутун мамлакат бўйича терористик ҳавфсизлик сариқ даражаси амал қилаяпти, ҳарбийлар эса, кучайтирилган тартибда хизмат ўтаяпти.
Қирғизистон Ички ишлар министрлиги ҳам харбийларни кучайтирилган тартибда харбий тайёргарликка ўтказган. Идора вақтинча сақлаш тергов изоляторлари назоратини кучайтирган ва куну тунлик тезкор хизмат ходимларини ташкил қилган.
Актобедаги отишма 5 июн куни содир бўлди — Қозоғистон ОАВ маълумотига кўра, қуролланган одамлардан иборат икки гуруҳ шахслар қурол магазини ва Қозоғистон Миллий гвардияси харбий қисмига ҳужум қилган.
Қозоғистон ИИМ матбуот –котиби Алмас Садубаевнинг Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, ҳужум натижасида ўн киши вафот этган.
“Қуролли ҳужумда 26 одам иштирок этган, уларнинг барчаси радикал диний оқимлар аъзолари сифатида тан олинган. Ҳужумда улар икки гуруҳга бўлинган ва икки қурол магазинига ҳужум қилган. Ҳужум чоғида беш нафар фуқаро ва беш харбий ўлдирилган”, — дейди у.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш Министрлиги маълумотига кўра, 38 одам қурол ва пичоқдан яраланиб касалхонага мурожаат қилган.
Муаллиф: Александра Титова