Истанбулнинг автобус бекатидаги портлашдан 11 киши халок бўлиб, 36 киши жароҳатланди

868

 Истанбулнинг марказидаги портлаш 7 июнда бўлди. Маҳаллий Hurriyet нашри Боязид кварталидаги автобус бекатида портловчи модда қўйилган автомобил портлаганини билдирди.

Портлашдан камида 11 киши халок бўлди, уларнинг етти нафари — турк полициясининг ходимлари, тўрттаси маҳаллий аҳоли. Ундан ташқари яна 36 киши турли даражадаги жароҳатлар олишган.

Би-би-си портловчи моддани узоқдан ишга туширган бўлишлари мумкинлигини билдирмоқда.

“Таҳминий маълумотларга кўра, портловчи модда узоқдан бошқарилган. Маҳаллий телеканалдан кўрсатилган кадрларда портлаган автобус билан яқин жойлашган уйларнинг зарар кўргани билинмоқда”, —  деб ёзади нашр.

Hurriyetнинг маълумоти бўйича, портлаш бекатнинг ёнидан полиция автобуси ўтаётган вақтда бўлган.

“Айни вақтда портлашдан кейин отишмаларнинг эшитилгани маълум бўлди. Шунингдек у ердан ўтаётган полиция автомобили ҳам портлаган деган таҳминлар бор”, — деб ёзди нашр.

Ҳозирда воқеа жойида полиция ходимлари билан тез ёрдам хизматининг автомобиллари бор. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари ҳудудни ўраб олиган. Ҳозирча портлаш учун масъулиятни ҳеч ким бўйнига олмади.

Истанбул бекатидаги портлаш — сўнги ойларда Туркияда бўлган терактлар серияларининг бири.

Шунга ўхшаш воқеа 2016 йилнинг 12 майида Истанбулдаги харбий базанинг ёнида бўлган. Унда ҳам портловчи модда ўрнатилган автомобил портлаган эди.

Яна бир портлаш 2016 йилнинг мартида Диёрбакир шаҳрида бўлган. Унда автобус станциясининг ёнидан полиция автобуси ўтаётган вақтда бомба портлаган. Унинг оқибатида камида олти киши халок бўлган.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Айжамал Мураталиева