Ўшда “Этномаданият” деб номланган илк маданий фестивал қўл ҳунармандлиги, таом пишириш ҳамда миллий кийим-кечакларни тикиш бўйича “мастер-класс”лар билан ўтди.
Халқаро “Этномаданият” фестивали Ўшда 2 июнда бошланди. Биринчи куни минглаган кишини йиққан маданий тадбир Қирғизистоннинг жанубий пойтахтининг 6 майдонида ўтмоқда.
Унинг ўзига хослиги маданият ходимларининг икки кун бўйи шаҳар аҳолисини анъанавий қирғиз ижоди ва маиший ҳаёти билан таништирганлигидадир.
Фестивал иштирокчилари болалар билан ота –оналарни ҳаётда қўлланилувчи маданиятга, миллий таомлар билан кийим-кечакларни тайёрлашга ўргатиб, келганларга маҳорат сирларини кўрсатишди.
Ижодий жамоатлар билан ансамбллар халқ оғзаки ижоднинг бойлигини тараннум этиб куйлаб, рақс тушишди, кўчманлар ўйнаган ўйинларни намойиш этишди.
Шаҳарликлар билан фестивалнинг меҳмонлари турли рецептлар билан тайёрланган миллий таомлардан тотишди.
Ташкилотчиларнинг айтишларича, фестиваль Тарих ва маданият йили доирасида ўтмоқда ва у 3 июнь куни Ўш шаҳрининг марказий майдонидаги гала-концерт билан якунланади.
Муаллиф: Дастан Умоттегин