Видео: Ёш ўшлик қиз 11 ёшидан буён автомобил таъмирлаш билан шуғулланади

972

Ўшлик Юлдуз Бойбобоева  6 йилдирки автомобилларни таъмирлаш билан шуғулланиб келади.  Авваллари у отасига ёрдамлашган, бир қанча вақт ўтгач унинг қизиқиши хунарга айланган.

Юлдуз ўшлик хайдовчилар келувчи отасининг устахонасида ишлайди. Унинг сўзларига кўра, мижозлар автомобил таъмирлаш билан қиз бола шуғулланишини эшитгач “қулоқларига ишонмайди”.

“Уларга машинани мен таъмирлашимни айтганимда улар ишонишмайди.

“Биз сенга [машинамизни] таъмирлатишга бермаймиз, биз сенга ишонмаймиз. Сен қандай қилиб машинани таъмирлай оласан, қиз боласан-ку?”, -  дейишади — дейди у Kloop.kgга берган интервюсида.

Хайдовчи Талип Хасаев машинасини доим таъмирлатишга олиб келади ва Юлдузни яхши мутахасис деб ҳисоблайди.

“Мен доимо бу ерга машинамни таъмирлатишга олиб келаман. Бу менинг учинчи келишим. У яхши таъмирлайди”, — дейди у.

Юлдузнинг ота-онаси тўсқинлик қилишмайди лекин, “эркакларнинг иши” оила қуришни қийинлаштириши мумкин деб ҳисоблашади. Қизнинг ўзи эса, “ишни аёлларники ва эркакларники деб бўлиш керак эмас”, - деб ҳисоблайди.

“Улар: “Биз сени кимга турмушга берамиз? Ҳар бир одам тақдирида бир жуфти бўлиши керак”, -дейишади. Мен уларга ҳеч нарса демайман ва ишлайвераман. Кимдир бунинг устидан кулса, мен эшитмайман. Ахир тикаётган, ошпаз бўлиб ишлаётган йигитлар борку, биз уларга индамаймизку”,— дейди Юлдуз.

Унинг қўшимча қилишича, инсон нимани хоҳласа ўша билан шуғулланиши керак.  У иш йўқлигидан хасрат қилаётган ёшларга хайрон бўлади.

“Агарда мехнат қилса ҳамма нарса қилиш мумкин. Мен ҳозирча уйда ўтираман лекин иш йўқ деёлмайман. Отам бўлмаганида, мен уни ўрнига ишлайман. Ўзим ҳам бунинг барчасига қизиқаман. Умуман олганда одамда қизиқиш бўлиши керак. Қизиқиш бўлмаганида у шундай ишсиз юраверади ва иш йўқ дейди. Иш эса ҳар доим бор”, — деб ҳисоблайди у.

Оилавий шароит сабабли Юлдуз ҳозирча олийгоҳда ўқий олмайди, лекин математика ва физика ўқитувчиси бўлишни орзу қилади. Бўш вақтларида у вокал билан шуғулланади ва ҳозирда бир неча қўшиқ ёзиб ижтимоий тармоқларда эълон қилган.

Муаллиф: Дастан Умоттегин