Видео: Фахрийларнинг Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги хотиралари

937

Kloop.kg Улуғ Ватан уруши тугаганлигининг 71 йиллиги муносабати билан унинг иштирокчилари бўлган тўрт қирғизистонликнинг хотирасини эълон қилади.

Иван Алексеевич Шерстюк, 1918 йили туғилган:

Иван Шерстюк армияга 1939 йили, талабалик давридаёқ чақирилган. Армияга кетар вақтида у уйланиб, уч кун ўтгандан кейин уни Ўзбекистоннинг Тўрткўл шаҳридан Полтавага поезд билан олиб кетишган.

“Мен армияга 1939 йили чақирилганман, бироқ у пайтда уруш бошланмаган эди. Аммо биз, аскарлар, урушнинг яқин вақтларда бошланишини билганмиз. Ростдан ҳам шундай бўлди”, — деб эслайди фахрий.

Кунларнинг бирида кечаси унинг полкини қуролсиз олдинги сафга жўнатишган.

“Немислар бизни ўққа тутишди, бизнинг эса қуролимиз йўқ. Немислар русчалаб: “Таслим бўлинглар! Бари биз ғалаба қиламиз. Сизларни биз томонга ўтишдан бошқа йўлинглар йўқ”, деб қийқиришди”, — дейди Шерстюк.

Унинг айтишича, олдинда таҳминан юзга яқин одамдан иборат колонна қатор тизилиб юриб боришарди. Ҳар бир қаторда ўн нафардан солдат бўлган.

“Солдатларнинг ўнг қўли томонга милтиқлар тасма билан осилган. Қўлларини кўтаришди, милтиқлар эса осилиб турарди. Кейин юз эллик, балким ундан озроқ кирши кетишди. Санамаганман. Асир тушиш учун кетишди. Мен эса уларга: “Итдан тарқаганлар! Қаёққа кетаяпсизлар?! Улар немислар-ку ахир!”, деб бақирганман”.

Василий Семенович Плесков, 1920 йили туғилган:

Василий Плесков Қизил Армиянинг сафига 1940 йили қўшилган. Улуғ Ватан Уруши даврида Байкал бўйидаги фронтда, нишончилар батальонининг командири бўлиб урушга қатнашган.

У ҳаммасидан ҳам урушга боришни истамаганлар ёдида қолганини айтди. Айрим солдатлар ўлмаслик учун взоддан қолишга харкат қилишган.

“Уларни ватан хоини сифатида дарров отишар эди”, — дейди у.

Плесков армияда командирнинг ўринбосари бўлиб юрганда армияга янги олинган солдатлар гуруҳи келган.

“Келсам фронтга бормаслик учун уларнинг бири қўлини кесиб ташлабди. Шундай воқеалар эсимда қолган. Урушга боргиси келмаган”, — деди фахрий.

Плесковнинг айтишича, яна бир солдат хизмат зтамаслик учун балиқ қилтаноғини еб юборган:

“Балиқ қилтаноғи тўкилган ер. У ўша ерга бориб қилтаноқларни еб олибди. […] Мана, менинг ёдимга шу каби ҳолатлар тушди. Мен уларни кўп эслаб тураман, чунки одамларнинг яхши одамтларидан ташқари, ёмон иллатлари ҳам бор”.

Анна Ивановна Гуцол, 1923 йили туғилган:

Sequence-01.00_04_09_05.Still001

Анна Гуцол — собиқ харбий ҳамшира. Фронга 18 ёшида, тиббиёт ўқув юртини тугатиши билан Челябинскдан чақирилган.

“Бизда об ҳаво ёмон эди. [Поездга] кечикиб қолганман. Харбий комиссириатга борсам: “Сиз бир неча дақиқага кеч қолдингиз. Ёшлар эшалони ҳозиргина кетди”, дейишди. Кейин мен “Мен энди нима қилай?”, десам: “Бориб ишланг” дейишган”, — деб хотирлайди у.

Фронтга кетаётганида йўлда ўша эшалон бомбаланган  — ундаги аскарлар халок бўлишган.

Иккинчи чақирувни у 5 кундан кейин олиб, фронтга жўнаб кетган. У пайтда харбий хамшира ва хирургнинг ёрдамчиси бўлиб хизмат ўтаган.

Анна Гуцол беморлар вафот этганда қаттиқ қайғурар эди. У уларнинг ҳар бирига ачинар эди.

“У ерда бари — қон ҳам, ўлим ҳам бўлган. Тоқат қилиш иложсиз эди. Ҳар бири ўзича аянчли бўлади.Бир сафар қўлимда бир бола— жароҳатдан эмас — касал бўлиб, вафот этди. Бу ҳам мен учун оғир бўлган. Нимагадир уларнинг бари мени эсимда. Улар ҳозир ҳам тун ичида келишади”.

Асек Урманбетович Урманбетов, 1923 йили туғилган:

Урманбетов 1942 йили харбий ўқувни якунлаб, 1943 йилнинг апрелида кичик лейтенант харбий мақоми билан фронтга кетган.

У 19 ёшида №735 нишончилар полкида взвод командири бўлиб тайинланган.

Урманбетов 1943 йилнинг май ойидан бошлаб Украинада хизмат ўтаганини айтади.

У нацистлар тарафидан босиб олинган шаҳарларни бўшатишда қатнашиб, лейтенант номига эга бўлган.

Фахрий уруш ҳақида тасодифан эшитиб қолганини айтди.

“Фашист Германиясининг огоҳлантиришсиз бизнинг чегарага ҳужум уюштирганини радиодан эшитиб қолганмиз” , — дейди у.

Кунларнинг бирида Урманбетовнинг отрядига кечаси икки пулемет билан қуролланган нуқтани “янчиш” топширилган.

“ У вақтда бизга ароқ бермас эди. Бироқ ўша куни солдатларга куч қўшиш учун бизга қуйиб беришган” , — деб хотирлайди фахрий.

Ҳужум вақтида у пулемётларнинг ўқ ёмғири остида олдинга қараб эмаклаб борган.

“Мен бизни нишонга олиб отаётган пулемётларга икки граната ирғитдим. Улар портлади. Биз топширмани шундай қилиб тунда бажарганмиз. Агар мен пулемётларга қараб граната отмаганимда, бизда йўқотишлар кўп бўлар эди” , — деди у.

Асек Урманбетов Совет армияси сафида кўплаган миллатдаги харбийлар хизмат қилганини ва ғалабага эришишда уларнинг бирлиги ёрдам берганини айтди.

“Биз бир-биримизга ёрдам бериб, бир-биримизнинг маслаҳатларимизга қулоқ солар эдик. Бизнинг умумий мақсадимиз фашистларни йўқ қилиш бўлган. Биз бу вазифани бажардик”.

Муаллиф: Жибек Кубанич  кизи

Видео: Арсений Мамашев, Азамат Каработоев, Азат Рузиев