Праймериз нима ва Дональд Трамп қандай қилиб лидерликка эришди?

996

Куни кеча АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Джон Кейсик сайлов жараёнидан чиқди. Шундай қилиб Дональд Трамп праймеризга ягона номзод сифатида қолди. Kloop.kg праймериз нима эканини ва Трамп қандай қилиб Республикачилар партиясининг бир овоздан номзоди бўлиб қолганини тушунтиришга ҳаракат қилади.

Трамп бунгача Республикачилар партияси праймеризида ғолиб бўлган

Яқин кунларгача Республикачилар партиясининг праймеризида тўрт номзод иштирок этган — Дональд Трамп, Тед Круз, Марко Рубио ва Джон Кейсик. Бироқ сўнгги уч нафари, партия ўз номзоди сифатида кўрсатаётган бироқ, унча хоҳламаётган Трампдан сезиларли даражада ортда қолди. Шу сабабли Круз ва Рубио ўз депутатлари сонини бириктириш келишимига келишди.

Чапдан ўнгга: Марко Рубио, Дональд Трамп, Тед Круз ҳамда Жон Кейсик. Сурат манбаси: Fox News
Чапдан ўнгга: Марко Рубио, Дональд Трамп, Тед Круз ҳамда Жон Кейсик. Сурат манбаси: Fox News

Бироқ улар бир фикрга келишни уддалай олишмади ва улардан ҳар бири ғалаба қилолмаслигини тушуниб сайлов пойгасидан чиқишди. Трампнинг охиригача қолган рақиби кечаги кунгача Джон Кейсик бўлди. Бироқ у ҳам жараёндан четланди — аслида унинг ҳам ҳеч қандай имконияти йўқ эди. Праймериз тугашига бир ой қолганида Кэйсикда фақат 150 делегат бор эди. Трампда эса — 100дан ортиқ бўлган.

Шундай қилиб Трамп Республикачилар партиясидан номзодликни деярли расман ютди ва айнан у шу йил ноябрида президентлик сайловларида иштирок этади.

Праймериздаги хақиқий интрига Демократларлар партиясида кетмоқда.  У ерда Хиллари Клинтон етакчилик қилмоқда, лекин унинг 56 фоиз овоз  билан олдиндалиги сезиларли даражада эмас. Яқинда етти праймеризда қаторасига ғолиб бўлган Берни Сандерс унга тўсқинлик қилаяпти. Шу сабабли Трамп асосий сайловларда ким билан тўқнаш келиши тўғрисидаги саволга биз кейинги ойда жавоб оламиз.

Берни Сандерс ва Хиллари Клинтон. Сурат манбаси: ABC
Берни Сандерс ва Хиллари Клинтон. Сурат манбаси: ABC

Праймериз нима ва АҚШ президентини қандай танлашади?

Қўшма штатлардаги президентлик  сайловлари — узоқ давом этувчи жараён. Ўртача ҳисобда у тахминан бир йил вақт олади. Бу унинг икки қисм: праймериз (тахминий) ва асосий сайловларга бўлинган босқичли структураси билан боғлиқ.

Сўнггиси билан ҳаммаси тушунарли: Американинг икки йирик, республикачилар ва демократлар партиясидан номзодлар  президентлик лавозими учун бир бири билан курашади. Шунингдек асосий сайловларда мустақил номзодлар, унчалик даражада катта бўлмаган партиялар вакиллари – масалан, Либертариан ёки Яшиллардан ҳам иштирок этади.  Бу сайловлар кўп давлатларда бўлгани каби бир кун давомида бўлиб ўтади. Штатларда асосий сайловнинг ўзгачалиги, президентни ҳар бир эллик штатдан ахоли вакиллари  президентни сайлашидадир. Яъни, бу тўғридан-тўғри сайлов эмас.

Праймеризда барчаси чигалроқ.  Биринчидан, асосий сайловлардан фарқли ўлароқ, бу сайловлар тўғридан тўғри ўтказилади — праймеризда ҳар қандай одам иштирок эта олиши мумкин. Айрим штатларда, сайловчиларни фақат у бирон бир партия аъзоси бўлган ҳолдагина киритишади. 2012 йилда улар Республикачилар партиясида 30 миллион, Демократлар партиясида 40 миллиондан ортиқ бўлган.

Иккинчидан, асосий сайловлардан тахминан бир йил аввал бошланувчи праймериз тахминан ярим йил давом этади ва партиядан номзод сайланади. Яъни демократлар демократлар билан куч синашади (айни пайтда бу Хиллари Клинтон Берни Сандерсга қарши) ва республикачилар республикачиларга (яқин вақтларгача бу Дональд Трамп, Тед Круз, Марко Рубио ва Джон Кэйсик бўлган) қарши. Улар ўз партиясидан бўлғуси сайловларда номзод бўлиш учун кураш олиб боради.

Фил – Республика партиясининг рамзи. Эшак – демократларнинг рамзи
Фил – Республика партиясининг рамзи. Эшак – демократларнинг рамзи

Праймеризнинг кейинги қийинчилиги, уларнинг ҳар бир штатда алоҳида ўтказилишидадир. Шу билан тахминий сайловлар ўтказилишига бунча узоқ вақт кетиши ҳам тушунтирилади. Вазият ҳар бир штатдаги праймериз жараёни уникаллиги билан ҳам қийинлашади. Умуман олганда уни икки қисмга бўлиш мумкин: праймериз (ҳа, номи ҳудди ўшандай) ва  кокуслар.

Праймериз жараёни — бу рўйҳатга олинган сайловчилар келиб, бюллетень тўлдириши ҳамда урнага ташлашидир. Кокуслар умуман бошқа тарда ўтказилади. Унда сайловчилар келиб баҳс ўтказади, кейин бир ҳил фикрда бўлганларга қараб гуруҳ тузилади. Одамлар кўп бўлган номзод гуруҳи кокусда ғолиб бўлади. Агарда икки тараф ҳам бирдай вакилларга эга бўлса, ҳал қилувчи тадбирлар кўрилади. Бу йилда Айовадаги праймеризда демократлар орасидаги ғолиб танга ташлаш билан аниқланди. Ҳа, бу штатда танганинг тўғри томони унга тушгани учун (айни дамда, олти ҳолатнинг барча олтисида) Хиллари Клинтон ғолиб бўлди.

Праймериз ғолиби делегатлар сонига қараб аниқланади. Делегатлар — бу штат катталигига қараб танланувчи махсус сайловчилар сонидир. Калифорния — ахолиси сони энг кўп бўлган штат, шу сабабли делегатларнинг энг кўпи ҳам унга тегишли.

Бош суръат манбаси: The Tab