Шимолий Корея 6 майда бошланувчи бошқарув партиясининг съезди сабабли фуқароларини тантанали тадбирлар ўтказишини вақтинчалик таъқиқлади.
Шимолий Корея фуқароларига тантанали тадбирларни, жумладан никоҳ тўйи билан таъзия (дафн маросими)га вақтинчалик таъқиқ қўйди. Бу ҳақда шаҳсий манбаларига таяниб ёзган жанубий Корея ОАВларининг хабарларидан маълум бўлди.
Таъқиқ 6 майда бошланувчи Меҳнат партиясининг съезди арафасидаги хавфсизлик тадбирларини кучайтириш билан боғлиқ. Мазкур партиянинг сўнги 36 йилдан бери биринчи ҳамда Шимолий Кореянинг лидери Ким Чен Ин иштирокидаги илк съезди бўлади.
Жанубий Корея ОАВларининг маълумоти бўйича, Шимолий Кореянинг ҳукумати “кутилаётган тадбирларни бузию, ўлканинг образига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча воқеаларнинг олдини олишга” ҳаракат қилмоқда.
“Шимолий Кореяда кучатилган тарбидаги хавфсизлик тадбирлари кўрилмоқда, Хитой билан бўлган давлат чегарасидаги назорат, шунингдек фуқароларнинг ўлка ичидаги кўчиб юришига назорат кучатилди, Пхеньянга кириш чекланди”, — деб ёзди ТАСС Жанубий Кореянинг KSB радиостанциясига илова қилиб.
Съезднинг давомида партия Марказий комитетнинг ҳамда Марказий тафтиш комиссиясининг бажарган ишларининг натижаларини чиқаради, шунингдек партия сиёсатининг, стратегиясининг ва тактикасининг бош масалалари бўйича қарор қабул қилади.
Навбатдаги съезд 6 январда Пхеньян ядро ядро синови ўтказиб, 7 февралда ракета учирувчини учиргандан кейин пайдо бўлган Корей ярим оролидаги вазият фонида ўтади.
Корея Ҳалқ Демократик Республикаси — Шимолий-Корей ярим оролида жойлашган давлат. Унинг ҳукумати фуқароларининг ҳуқуқларини бузишда бир неча бор айбланган. Ўлка халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳисоботининг рейтингида охирги ўринларга жойлаштирилган.
Бунга қадар Шимолий Кореяда пирсинг таъқиқланиб, жинси ҳамда бошқа “ғарб кийимларини” кийишга чекловлар киргизилган. Мазкур талаб Хитой билан чегарадош Жанубий Хамген ва Янгадо профинцияларининг яшовчиларигагина тегишли бўлган.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Сурат: CNN