Қирғизистонлик ногирон ўсмир тўғрисидаги сюжет “Вебби” мукофотига кўрсатилди

814

Туғилганидан буён юра олмайдиган қирғизистонлик мактаб ўқувчиси тўғрисидаги видео “Вебби” халқаро мукофотига номзод этиб кўрсатилди. Ғолиб 21 апрель куни интернет-овоз бериш натижалари орқали аниқланади.

Қирғизистондан бўлган ўсмир-ногирон тўғрисидаги сюжет  халқаро “Вебби” видео-мукофотининг  “Хақиқат” категорияси бўйича кўрсатилган беш номзоддан бири бўлди. Ярим йилда фақат “Фейсбук” ижтироий тармоғидан уни 200 мингдан ортиқ одам кўрган.

Видеонинг ўзи “Озодлик”радиосининг қирғиз хизмати журналисти томонидан суратга олинган ва квадроцикл тўғрисида орзу қилган мактаб ўқувчиси Нургази тўғрисида сўзлайди.

Ўсмир туғилганидан буён мустақил харакатлана олмаган ва уни мактабгача ногиронлар аравачасида олиб боришган.

Нургазининг орзуси амалга ошди — сюжет сўнгида меҳрибонлик ташкилоти ходимлари унга квадроцикл совға қилишади.

Энди у шифокор бўлиш борасида орзу қилмоқда.

Танлов ғолиби 21 апрел куни нихоясига етувчи очиқ овоз бериш натижалари бўйича аниқланади.

У ёки бу роликка овоз бериш учун ҳаволага ўтинг.

“Вебби” халқаро интернет-мукофоти 1996-йилдан буён мавжуд. Уни ҳар йили энг яхши йилнинг веб-лойиҳасига беришади.

Турли йилларда уни интернет-гигант Google, Британия алоқа корпорацияси, YouTube видео-хостинги ва CNN телеканали олган.

 

Сурат: Улан Эгизбаев / RFE/RL