Россия харбийларининг Суриядан чиқарилиши ҳақида: қисқа ва батафсил

1012

Россия президенти Владимир Путин 14-мартда рус аскарларини Суриядан чиқариш буйруғини берди. Россия Суриядаги харбий амалиётни ўтган йилниг 30-сентябрида бошлаган. Kloop.kg рус президентининг қарори тўғрисида ҳозирги вақтгача маълум бўлганларини бир материалга тўплади.

Қисқача:

  • 15-мартдан бошлаб Россия Суриядан аскарларини чиқара бошлади. Мазкур буйруқни Россиянинг президенти Владимир Путин берди.
  • Бунга қарамай Суриянинг ҳудудида Россиянинг икки ҳарбий базаси қолади.
  • Аскарларни чиқариб кетиш сабаблари ҳақида ҳалқаро матбуотларнинг фикрлари турлича бўлмоқда: Путиннинг Сурияда бундан кейин қолишнинг хавфлилигини англаганидан то Сурия ҳукуматига босим қилиш харакатигача.

syria1

Россиянинг Сурия авиабазасидаги самолёти

Батафсил:

Путиннинг буйруғига кўра, Россия Суриядаги асосий харбий бўлинмаларини  15-мартдан чиқара бошлайди.

Россиянинг президенти ўз қарорини рус армиясининг олдида турган Суриядаги мақсатларнинг “бари бажарилганлиги” билан изоҳлади.

Суриянинг президенти Башар Асад билан бўлган телефон сўзлашувларида Путин Россия Суриядаги авиацияларнинг парвозларини таъминлаш нуқталарини сақлаб қолишини айтди.   — “ҳарбий харакатларни тўхтатиш режимининг сақланишини назорат қилиш учун”.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Сурияда аввалда бўлганидек икки рус ҳарбий база ишлашини билдирди — Хмеймим ва Тартус. Унинг айтишича, бу базаларнинг кўмаги билан “хорижий хамкорлар билан мувофиқлаштириш” ишга оширилади.

“Америкаликлар билан отишувни тўхтатиш режимини назорат қилиш борасида кординация ишга оширилмоқда ҳамда  Хмеймим билан Тартус мазкур функцияларни амалга оширишни давом эттиради”, — деб билдирди Песков ТАССга берган интервьюсида.

Reuters агентлигининг маълумотига кўра, Россия Суриядан қуролли кучларини олиб чиқиб кетиши тўғрисида АҚШни огоҳлантирган эмас. Ундан ташқари агентликнинг америкалик амалдорларнинг орасидаги икки аноним манбаси АҚШ ҳам Россиянинг Суриядан харбийларини чиқаришга тайёрланганлигини “пайқамаганликларини” билдиришди.

Бу ҳақда Ғарб нима демоқда?

Ҳалқаро ахборот агентликлар билан бошқа матбуотлар Путиннинг бу қарорига бир изоҳ топишга уринишмоқда.

Россиялик ҳарбий эксперт ва журналист  Александр Гольц Deutsche Welleге Россия президентининг қарорини “саводли сиёсий юриш” деб билдирди. Унинг айтишича, Путин  бундан буён аскарларнинг Сурияда бўлиши хавфли эканини тушунди.

“Би-Би-Си”нинг ходими  Жонатан Маркус гап харбийларни тўлиғи билан чиқариб кетиш ҳақида кетмаётганини, чунки Сурияда Россиянинг икки базаси қолаётганини таъкидлайди.

Мудофаа тадқиқотларининг қироллик қўшма институтининг катта илмий ходими Игорь Сутягин «Би-би-си”нинг рус хизматига берган суҳбатида “Россиянинг пули тугаган бўлиши мумкинлиги”ни таҳмин қилган.

Бироқ, унинг фикрича, бу бир “шантаж харакати” ҳам бўлиши мумкин. У бу йўл билан Путин низо тарафларига нисбатан ўз босимини кучатишга қарор берган, деб ҳисоблайди.

АмериканигмThe Washington Post матбуоти ҳам шу каби фикрда. Ўз мақоласида  журналистлар Майкл Бирнбаум ва Хью Нейлор “Путиннинг қарори Сурия ҳукуматига нисбатан босимни ортириши мумкин” деб ёзишган.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари

Россия Суриядаги нишонларини 2015йилнинг 30 сентябридан бошлаб бомбалай бошлаган  — бунгача Владимир Путин Россия парламентининг юқори палатасидан федерал харбийлардан чет ўлкаларда фойдаланишга рухсат олган.

Россиянинг бомбардимон самолётлари ва кемалари Суриянинг ҳукумат ҳарбий раҳбарияти кўрсатган ҳудудларга зарба бера бошлаган. Россиянинг мудофаа минстрининг маълумоти бўйича, амалиёт чоғида рус армияси 2000га яқин террорчини йўқ қилган.

Россия  расмийларининг айтишича, операциянинг мақсади Сурия етакчилигига ўлка ҳудудидаги террорчиларга қарши курашда ёрдам бериш бўлган. Ғарб ўлкалари билан президент Асалнинг режимига қарши курашаётган суриялик мухолифат Россия армияси инқилобчиларни бомбалаётганини бир неча бор айтишган.

Суриянинг Инсон ҳуқуқларининг сақланишини монитор қилиш марказининг кузатувчилари берган маълумотлар бўйича Россиянинг ҳужумлари вақтида 1700га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Сурияда фуқаролар уруши 2011-йили бошланган. Ҳозир ҳалқаро кучлардан ташқари унга бир –бирига қарши бўлган уч тараф иштирок этмоқда: президент Башар Асад  режимига қарши жанг қилаётган инқилобчилар гуруҳи, ҳукумат харбийлари ва “Ислом давлати” террор ташкилотининг кучлари.