Бишкекнинг собиқ мэри Кулматов Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг етакчилигига тайинланди

792

 

Қирғизистон-Россия тараққиёт жамғармасининг етакчилигига Кубаничбек Кулматов тайинланганлигини ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Тегишли буйруқни 14 март куни бош вазир Т.Сариев имзолаган. Мазкур жамғармани Кулматовгача Нурсулуу Ахмедова бошқариб келган эди. Кулматов бунга қадар Бишкек шаҳрининг мэри лавозимида ишлаб келган. У хизматдан феврал ойида ўз ихтиёри билан истеъфо бериб, ўлкадан чиқиб кетишини билдирган.

Ҳозирча Ахметованинг қайси хизматга ўтиши ҳақида маълумот йўқ Тараққиёт жамғармасининг матбуот котиби бу бўйича изоҳ беришни истамади.

Кулматовнинг бунгача бўлган хизмати Бишкек шаҳрининг мэрлиги бўлган. Мазкур хизматда у   2014-йилнинг ўртасидан  2016-йилнинг бошигача ишлаган. Ўз ихтиёри билан хизматдан бўшаш аризасини  у 2016-йилнинг  9-февралида ёзган. Собиқ мэр сўнги маълумот анжуманида оилавий шароити туфайли ўлкадан чиқиб кетмоқчи эканини билдирган.

Қирғизистон-Россия тараққиёт жамғармаси

Қирғизистон-Россия тараққиёт жамғармаси Қирғизистон билан Россия ҳукуматларининг ўртасидаги шартнома асосида 2014-йилнинг 29-майида тузилган. Фонд Россия тарафидан молиялаштирилади ва икки давлат ўртасидаги хамкорликни ривожлантириш, шунингдек Қирғизистон иқтисодини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. Фонднинг уставда белгиланган капитали  500 млн. АҚШ долларини тузади.

Ўтган йили Қирғиз –рус тараққиёт фонди қирғизистон ишхоналари учун 1.2 млрд. сомлик насия берган. 2016-йилнинг бошида кичик ва ўрта бизнесни қўллаш учун фонд давлат банкларига  700 млн. сом ҳамда тижорий банкларга 350 млн. сом ажратиб берган. Ташкил топганидан бери фонд қирғиз экономикасини қўллашга жами 2 млрд. 250 миллион сом ажратган.

Фонд фаолияти бир неча бора танқидларга олинган. «Республика- Ата-Журт» фракциясининг лидери Ўмурбек Бабанов 2016-йилнинг февралида фонд ўлканинг тараққиёти учун ишламаётганини айтган. У ўз фикрини Қирғиз-рус тараққиёт жамғармасининг маблағлари Қирғизистоннинг эмас, балки Россиянинг банкларида сақланиши билан изоҳлаган.

Президент Алмазбек Атамбаев 12-мартда жамғарма “чала ишлагани”ни билдирган. Унинг фикрича, “фонд фермерлар ва тадбиркорларга ўтган йилнинг кузидаёқ фаол ҳаражатлар бера бошлаши керак эди.” Ҳозир фонднинг пуллари қирғиз саноатчиларини қўллаш учун аввалгидан ҳам зарур бўлмоқда, деб ҳисоблайди президент.

Қирғизистон –Россия тараққиёт жамғармасининг аввалги етакчиси  Нурсулу Ахметова 2015-йилнинг хулосалари бўйича ўтган маълумот анжуманида  фонднинг иши бўйича билдирилган танқидларга қўшилишини айтган.

Унинг айтишича, фонднинг фаолиятида иқтисодий кризисга, Қирғизистоннинг ЕОИИга киришига ва ўлкадаги ички сиёсий вазият билан боғлиқ муаммолар бўлган. Бироқ 2016-йилнинг февралидаги журналистлар билан бўлган сўнги учрашувда Ахметова муаммолар муҳокама қилинганини ҳамда фонд бу йил фаол ишлашини айтган.