Милиция ходимлари ҳайдовчини воқеа содир бўлган ерга автомобилининг қолиб кетган давлат номерини олиш учун қайтган вақтида қўлга олишди. 5-март куни эрталаб у ерда ногирон қиз машина уриб кетиши оқибатида ўша жойнинг ўзида жон берган.
Тергов бўлими ходимларининг айтишича, ҳодиса таҳминан эртлабки 6:30ларда юз берган. Кулиев кўчаси орқали жанубга қараб йўл олган ҳайдовчи 22 23 ёшлардаги ногирон қизни уриб кетган. Аравачада йўлни кесиб ўтаётган қиз олган очиқ мия жароҳати натижасида ўша вақтнинг ўзида қазо қилган, деб билдирган Sputnik.kg агентлигига тергов бўлимининг етакчиси Ажибек Майназаров.
Милиция берган маълумотга кўра, ҳайдовчи маст аҳволда бўлган ва ҳодиса жойидан дарров қочиб кетган, бироқ автомобиль номери йўқлигини сезгач, воқеа жойига қайтиб борган. Бу вақтда у ерга милиция ҳодимлари етиб боришга улгурган.
Ҳайдовчининг ўзи қизни пайқамаганини ҳамда ит ёки мушукни уриб кетдим деб ўйлаганини айтган.
«Мен узоқдан… қоронғу эди, мен умуман пайқамадим. Мен уни мушук ё ит деб ўйладим. У ерда эса қиз ётган экан », — деди ҳайдовчи.
ШИИБнинг тергов бошқармалиги вафот этган қизнинг кимлигини аниқламоқда. Ҳайдовчи қўлга олиниб, унга нисбатан 281- банднинг 4- моддаси — одам ўлимига олиб келган маст ҳолатда йўл қоидасини бузиш — бўйича жиноий иш қўзғалди. Бу банд бўйича у ўн йилга қадар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.