Рўйхатга олинмаган сим-картали абонентлар бир йил ичида ўчирилади

808

Алоқа операторлари ўз сим карталарини рўйхатга олишни истамаган абонентларни ўчиради.

8 мартдан бошлаб алоқа операторлари сим карта сотиб олувчи абонентлар билан шартнома тузишга мажбурланганди — бу қарор 17 феврал куни ҳукумат тарафидан қабул қилинган.

Давлат алоқа агентлиги бошчиси Чингиз Бекташовнинг айтишича, 8 мартгача сим карта олган абонентлар ҳам шартнома тузишлари керак. Акс ҳолда улар рақами ўчирилади.

Ҳукумат абонентларни рўйхатга олишни хавфсизлик чораларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошираётганини билдирди.

«Бунинг оқибатида телефони ёки рақамини йўқотган абонентлар рақамини дарров тиклаб олиши мумкин. Шунингдек, рақамлари рўйхатдан ўтган абонентлар қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятига эга», — деб билдирди Давлат алоқа агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, Қирғизистонда 6,5 млн сим карталар мавжуд.