Адвокат: Милиция мулозимини ўлдирганликда айбланганни «қийноққа» солишган

639

zhaparbaev_tilek

Уюшган жиноятга қарши кураш жанубий бўлими бошчиси Толкунбек Шоноевни ўлдирганлик ҳақидаги кўрсатмалар «қийноқлар» орқали олинган — бу ҳақда қотилликда айбланган шахс адвокати билдирди.

Тилек Жапарбаев полковник қотиллигига алоқадорликда айбланиб, жорий йилнинг январ ойида 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Қамоққа ҳукм этилган Тилек адвокати Айгул Матиева унинг айбловга иқрор бўлгани «қийноқлар» қўллаш орқали бўлганини ва улар иш материалларидан олиниб ташлаши кераклигини билдирди.

«Голос свободы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази маълумотларига кўра, суд тиббиёт экспертизаси Жапарбаев танасидаги қийноқ асоратларини тасдиқлаган.

Эксперт танадаги жароҳатларни «енгил жароҳат» деб номлаган.

«Қирғизистон Конституциясига кўра, қийноқ йўли билан олинган кўрсатмалар тан олинмайди ва у маҳкамада кўрсатилиши мумкин эмас», — деб ҳисоблайди адвокат.

Бундан ташқари, айбланувчилар яқинлари ҳуқуқ ҳимоячиларига Шоноев қариндошлари маҳкамада ўзаларини «агрессив» тутиб, уларга босим ўтказганидан

 «Енгил» жазо

Ҳозирда Тилек Жапарбаев ёқловчиси унга чиқарилган ҳукмни яна оғирлаштиришларидан ҳавотирда.

Ўш области прокуратураси ҳақиқатда Жапарбаевга чиқарилган ҳукмни ўта «енгил» деб билдирган ва маҳкама қарорини юқори инстанцияда шикоят қилишини билдирганди.

Давлат айблови айбланувчиларнинг уч нафари — Арипбек Аскарбек уулу, Улан Молдошев ва Тилек Жапарбаевларни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этишни талаб қилди.

Яна уч айбланувчи — Ниязбек Таджибаев, Эрнис Эсенов ва Сагин Айтбай уулу учун эса 25 йиллик қамоқ жазосини сўради.

Бироқ Қорасув туман суди фақат Асқарбек уулуни бир умрлик қамоқ жазосига, қолганларни эса 4 йилдан 25 йилгача қамоққа ҳукм қилди.

«Чиқарилган ҳукмнинг енгиллигини инобатга олиб, ҳозирда Ўш прокуратураси Жапарбаев Тилек Мамасалиевич, Молдошев Улан Акимжанович, Таджибаев Ниязбек Орозбаевич, Эсенов Эрнис ва Айтбай уулу Сагынга чиқарилган ҳукмни юқори инстанцияда шикоят қилиш масаласини ҳал қиляпти», — деб хабар қилди Бош прокуратура.

Қорасув район суди қабулхонаси Kloop.kg билан суҳбатда мазкур ишни кўриб чиққан ҳакам кўчма йиғинда эканини хабар қилди.

Милиция бошчиси полковник Шоноевга қарши қуролли ҳужум 11 январ куни Ўшда содир этилганди.

Шоноев беш жойидан ўқ еган: уларнинг тўрттаси кўкрак қисмига, биттаси бўйнига теккан.