Ҳукуматнинг янги «Кадиллак»лари — Хитой грантлари

727

IMAG0014
Умумий қиймати 52 млн сомдан ошувчи 26 янги «Кадиллак XTS» русумидаги машиналар қирғиз ҳукумати гаражига олиб келинди. Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу — Хитой совғаси.

Янги «Кадиллак»лар ҳақидаги маълумотни биринчи бўлиб ҳукумат эмас, балки Қирғизистондаги машҳур «Дизель» интернет форумида пайдо бўлди.

Форум иштирокчиси СтарПом 16 июн куни янги «Кадиллак»ларнинг ҳукумат гаражига олиб кирилаётганига гувоҳ бўлган.

СтарПомнинг  Kloop.kg билан суҳбатда айтишича, автомобилларни ҳукумат гаражи олдида тушираётган кимса унга машиналарнинг Хитой гранти бўйича келганини айтган.

Ҳукумат матбуот котиби Мэлис Эржигитов машиналарнинг Хитой ҳамда Қирғизистон ўртасидаги сўзлашувларга муносиб ёрдам тариқасида келганини Kloop.kgга тасдиқлади.

«Бу машиналар меҳмонларни кутиб олиш учун олиб келинди», — деди у.

Kloop.kg мухбири ҳукумат гаражига борди ва у ерда икки қора рангдаги “Кадиллак”нинг борлигига гувоҳ бўлди.

Форум фойдаланувчиси суратига кўра, Қирғизистонга 2013 йилда чиққан «Кадиллак XTS» олиб келинган.

Мазкур машиналарни ишлаб чиқувчи корхона сайтига мувофиқ, бундай машиналарнинг бир донаси 44 минг АҚШ доллари туради.

Қирғизистонда бундай машина бошқа ҳеч кимда йўқ.