Рунетнинг энг машҳур блоггерларидан бири Артемий Лебедев Қирғизистонга келди.
Лебедев Қирғизистонга келишни ўтган йилнинг сентябр ойида режалаштирган, бироқ унинг блогида Қирғизистонга ташриф ҳақида ёзувлар кузатилмаганди.
Машҳур блоггер ҳамда дизайнер дунёнинг аксар мамлакатларида бўлишга улгурган, бироқ бу унинг Қирғизистонга биринчи ташрифи.
Унинг Бишкекка келганини маҳаллий твиттерчилар тасдиқлади. Улар блоггерни пойтахт кофейняларининг бирида учратган.
Лебедевни Бишкекда учратган «Дом 163» бошчиси Мирбек Токтогараев уни журналистларга «сотмасликни» ваъда қилганини айтади.
Токтогараевнинг айтишича, Лебедев бугун Бишкекдан учиб кетади.
«Фейсбук» ижтимоий тармоғида Лебедев билан бишкекликлар суратлари тарқади:
Лебедев шахсий сайти ҳамда блогида ўз саёҳатларини ёритиб боради. У дунёнинг барча давлатларига саёҳат қилишни мақсад қилган.
«Живой журнал»да tema номи остида блог юритувчи Лебедев Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистонда бўлган.
Лебедев “Артемий Лебедев” дизайнерлик студияси асосчиси. Унинг тасдиқлашича, улар студияси ҳозирги кунда интернет оламида кенг қўлланувчи қатор техник янгиликлар муаллифи.