Ҳукумат «Фергана»ни тақиқлай бошлади

1226

Қирғизистон Интернет-портали «Фергана.ру» ахборот агентлиги сайтини  21 февралгача тақиқлаб кўйиш буйруғини олди. Ушбу қарорни биринчи бўлиб мамкатдаги энг йирик провайдер «Кыргызтелеком»  амалга оширди.  Қолган провайдерлар эса ҳозирча «Фергана.ру» тақиқлаган эмас ва бу борада шарҳлар беришдан бош тортмоқда.

«Элкат» вакили сўзларига кўра,  ушбу сайтни  техник жиҳатдан беш дақиқада тақиқлаб қўйиш мумкин».

Давлат алоқа агентлини ҳужжатига мувофиқ, Қирғизистоннинг барча Интернет-провайдерлари «Фергана» «Фергана» сайтини тақиқлашни 27 февралгача амалга оширишлари шарт.

Таҳририёт  сайтнинг  тақиқланиши юзасидан агентликнинг барча материаллари  уларнинг «Фейсбук» даги  асосий саҳифасида чоп этилиб борилиши  ва ўз муштарийларига  чегаралашни  четлаб ўтиш учун онлайн-воситалардан фойдаланишни таклиф қилишди.

Давлат алоқа агентлиги бош вазир Омурбек Бабановнинг топшириғига таянмоқда. У эса ўз новбатида парламентнинг 2011 йил 9 июндаги буйруғига биноам амал қилади.

Ўша қарор, «Вақтинчалик депутатлик комиссиясининг, Республикада 2010 йилнинг апрел ойи фожиали ҳодисалари шарт-шароитини ўрганиш ва сабабини аниқлаш ҳамда уларга сиёсий баҳо бериш маълумотлари»  деб номланар эди. «Фергана.ру» сайтини тақиқлаб қўйиш уннинг 30-чи пунктида ёзилган, бироқ унинг сабаблари ҳужжатда тушунтириб берилмаган.

Олий прокурор Аида Салянова, Олий кенгашнинг  2012 йил 2 февралдаги йиғилишида, мамлакатда «Фергана.ру»  сайтини тақиқлаб қўйиш учун  техник имкониятлар мавжуд эмас, деган сўзларига қарамасдан, ҳукумат томонидан ушбу сайтни тақиқлаш қарори қабул қилинди.

«Фергана»   редакцияси, Қирғизистон ҳукумати билан судлагишна тайёрлигини маълум этмоқда.

[poll id="4"]

«Парламент ва ҳукуматнинг  ўзаро келишуви»

«Фергана.ру»   бош редактори Даниил Кислов, сайтнинг тақиқлаб қўйилиши Қирғизистоннинг на президентига, на бош вазирига керак эмас, деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, ушбу меъёр парламент ва  ижро ҳокимияти ўртасидаги ўзаро келишув натижасидир.

«Бу – ғалати келишув натижасидир, Қирғизистон Республикасининг  юқорисида рўй бераётган жараёнлар  ва турли ҳил ҳокимиятга эга гуруҳлардаги ташқи курашни ўз ичига олувчи:  бир томондан –   ҳукуматнинг,  пинаги бузилмас  «бизнесменлари», бошқа томондан эса  - парламентнинг ўта эмоционал ватанпрарвар-миллатчи лоббисини  турибди», - деб  ҳисоблайди Кислов.

Парлемент дупутатлари ўзларининг «Фергана»ни тақиқлаб қўйиш истакларини, веб сайт «миллатларъаро тафовудни кескинлаштиради» ва «ҳақиқатга номувофиқ  маълумотларни тарқатади» деган сўзлар билан изоҳламоқдалар.

Бироқ Қирғизистоннинг ҳуқуқ  ҳимоялов  муҳитида  «Фергана» нинг тақиқланиши ўта салбий реакцияларга олиб келди.

«Озодлик овози» жамғармаси  бошлиғи Сардар Багишбеков, «Фергана»нинг тақиқланиши  - бу овоз эркинлигининг бузилишидир.

«Мен ҳозир ушбу масаланинг  ҳуқуқ  томонинидан ўрганмоқдаман ва «Фергана»  сайтига ўзимнинг адвокатлик  хизматларимни таклиф қилишга тайёрман»,  -  деди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Толекан Исмаилов,  ҳукумат  ҳаракатларини «антиконституцион», деб ҳисоблайди.

«Улар 1937 йил ҳаракатларига ўхшайди», - деди у, Сталин репрессиияларини назарда тутиб.

Бу «Фергана»  сайтини Қирғизистонда биринчи  бор тақиқланиши эмас: 2010 йилнинг феврал ойида веб-сайт, ўша вақтда ҳокимият бошида турган президент Курманбен Бакиевнинг ўғли ҳақидаги кетма-кет ноқонуний операциялар тўғрисидаги мақолалардар  сўнг ёпиб қўйилган эди.

Кислов сўзларига кўра, «Фергана» 2005 йил инқилобидан олдин ҳам тақиқлаб қўйилган эди, ва у ўз сайтига нисбатан  эндиги таъқибларга  ҳайрон эмас.

«Бизнинг агентлик ҳар доим ўша кунлар ҳодисалари ҳақида хабар берувчи асосий ҳаққоний  тезкор ахборот манъбаларидан бири эди [2005 ва 2010 йилдаги давлат инқилоблари]»,  - деб ёзади Кислов.

Ҳукуматнинг бутун Қирғизистон бўйлаб «Фергана»ни тақиқлаб қўйиш қарорига қандай муносабатдасиз? Сиз ушбу сайтга кири оласизми ва қандай провайдердан фойдаланасиз? Ўз шарҳларингизни қуйида қолдиринг.

 

Муҳаррир: Бектур Искендер ва Илъя Каримджанов

Муаллиф: Болот Сатаркулов