Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекцияси эксперти порахўрликда айбланмоқда

1152

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг хабар қилишича, давлат дирекцияси эскперти 150 минг сом миқдорида пора беришга уринаётган пайтда ИИВ коррупцияга қарши кураш ходимлари томонидан қўлга олинган. Давлат дирекциясининг ўзида эса милиция ходимлари унга қурол ўқтаганлари учун уларга пул таклиф қилишга мажбур бўлган, деб ҳисоблашмоқда.


Исми сир сақланаётган айбланувчи эксперт милиция томонидан 150 минг сом миқдорида пора бераётганда қўлга олинган.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқовнинг сўзларига кўра, Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекцияси ходимини 15 феврал куни соат тўртда қўлга олганлар. Милиция таҳминига кўра у коррупцияга қарши кураш бўлими ходимига «ўзининг ноқонуний ишларини бости-бости қилиш мақсадида» пора таклиф этган.

ИИВ бош инспектори Женишбек Аширбаев ушбу маълумотни тасдиқлади ва қўлга олиш жараёнида давлат дирекцияси эксперти ноқонуний ишларини текширишни бас қилар деган умидда ИИБ коррупцияга қарши кураш бўлими ходимига пора таклиф қилган.

У 130 минг сом ва 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулни бериш жараёнида қўлга олинган. У ўз лавозими суъистемол қилиб, жабрланган [2010 йил этник низолар оқибатида] одамлар рўйхатида мавжуд бўлмаган шахслар номига моддий ёрдам [тадбиркорларни қўллаш мақсадида] ажратган.

Ўш ҳокими ўринбосари Алимжан Байзаков «Клооп» корреспондентига «коррупцион ҳийла найранглар» ҳақида эшитганганлигини айтди.

«Илгари ҳам миш-мишлар бор эди, лекин айнан ким бу билан шуғилланаётгани ноъмалум эди. Шу одамни қўлга олган бўлсалар мен бу ишни қўллайман. Одамлар ҳужжатларни қийинчилик билан топширишади [уй-жой олиш учун справкалар] бу билан ҳазиллашмаслик керак эди», - деди Ўш ҳокими ўринбосари.

«Пора беришга мажбурлашди»

Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш давлат қўмитаси бошлиғи Исмаил Туратбеков унинг ходимини «пора беришга мажбурлашган» деб ҳисоблайди.

«Ўзлари унга пора бериб ўзлари қўлга олишган. Ҳозирда биз [тафсилотларни] аниқламоқдамиз. Ким билади, балки унга дўқ пўписа қилишгандир. Очиқ айта олмайман. Сиз уларни биласиз, қамаб қўямиз деб қўрқитишлари мумкин, шунинг учун пул бергандир», - дейди Исмаилов

Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича давлат дирекцияси 2010 йил июн ойида республика жанубида бўлиб ўтган ва расмий маълумотларга кўра 400дан зиёд одам ҳалок бўлган миллатлараро тўқнашувдан сўнг ташкил этилган.

Мазкур дирекциянинг тузилишадан асосий мақсад – музокаралар натижасида жабр кўрган аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ижтимоий, маданий объектларни қайта тиклаш бўлган. Ундан ташқари дирекция жабр кўрганларни тадбиркорлик билан шуғилланиши учун беғараз моддий ёрдам кўрсатиб келади.

Муҳаррирлар: Анна Лелик и Айзат Шакиева