Ўш шаҳар газ ҳўжалик бошқармасининг бошлиғи Мақсутов Таалайбекнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда бошқармалик қарамоғида 58838 та истеъмолчилар бор. Бу истеъмолчиларга газ етказиб бериш йилда икки марталик ҳисоб билан амалга оширилади.
“Олти ой натийжаси билан қараганда саккиз млн беш юз саксон саккиз минг [8 млн 588000] табиий газ етказиб берамиз истеъмолчиларга. Унинг ичида 220 минг коммунал характердаги истеъмолчилар. Бюджет ташкилотлар 586 минг, ишлаб чиқариш ташкилотлар эса 302 минг” – деди Мақсутов Таалайбек kloop.kg берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, олти ойнинг ҳисоби билан умумий Ўзбекистондан олган табиий газнинг 35 фоизи йўқотилган. Сабаби баъзи бир газ қувурларининг эскилигидан газлар учиб чиққан кетган. Йил бошидан, Ўзбекистондан олган табиий газни сотгандан тушган маблағ, халқнинг қарзларидан анчагина оз миқдорда.
“Сабаби, ўша ўз вақтида тўлай олмаганлар, моддий етишмовчиликдаги истеъмолчилар, уларнинг орасида қўлида бўла туриб ўз қарзларини тўламаган истеъмолчилар ҳам бор” – дейди Мақсутов Таалайбек.
Бошқарманинг маълумотига кўра, бугунги қунда июн воқеалари пайтида газ қувурлари яроқсиз аҳволга келган истеъмолчиларнинг умумий сони 1400 хонадонни ташкил этади. Улардан 800 дан ошиқ хонадоннинг уйлари ёниб кетган бўлса, атрофидаги қўшни, ўтроқлашган уйларнинг ҳам харажатлари қўшилиб умумий 1400 оила бўлиб хисобланади.
“Бундай ҳолатдаги истеъмолчилар “Фурқат”, ”Шаҳид тепа”, “Черемушка” мавзейида яшовчилардир. Уларнинг асосий табиий газга бўлган қарзи уч млн 211 минг 459 сўмни тузади” – деди Мақсутов Таалайбек.
Июн воқеасидан сўнг кўплаб газ қувурлари, турли ҳавф чиқиб кетмаслиги учун ёпиб, газ бериш вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.
Мақсутов Таалайбек сўзларига кўра, бошқарма тортган зиённи ҳисоблаб, Ўш ва Жалолобод давлат маъмуриятларига маълумот берган.
“Биз 36 млн 400 минг сўм зиёнга учраганимиз ҳақида Ўш ва Жалолобод давлат маъмуриятларига маълумот берганмиз, ёрдам беришлари учун. Газсиз ўтирган оилаларга газ етказиб берайлик дея бир неча маротаба хат билан мурожаат қилганмиз. Улар аризамизни бизнинг вазирликка ўтказиб берган. Ҳозирги кунда ана шу ариза асосида бизнинг вазирликдан “ҚирғизГаз”га маблағ ажиратилиши қаралаяпти, лек ҳали бери бўлинмади” – деди Мақсутов Таалайбек.
Айрим мавзейларда “ҚирғизГаз” газ қувурларини таъмирлаш учун 350 минг сўм сарфлаган. Лек маблағ озлиги сабабли, қолган мавзейлардаги қувурларни янгилаш имкони бўлмаётганлигини айтди Мақсутов Таалайбек.
“Бу ерда қайтадан тиклаш эмас, балки жабр топган мавзейлардаги қувурларни, газ бўлиштириш пунктларнигина ўнглаб, тузатиш ишларини олиб бордик. Биз табиий газни маблағ ажратилиб, эриб кетган қувурлар ўрнига янгисини олаганимиздан сўнггина бера оламиз” – дейди Мақсутов Таалайбек.
“2010 йилнинг июл ойидан бошлаб, жабр тортган истеъмолчиларнинг тўлаш ҳисоблари тўсиб қўйилган. Уларга ҳеч қандай хисоб ёзилмайди” – дея қўшимча қилади Мақсутов Таалайбек.
Воқеадан сўнг давлат томонидан коммисия тузилиб, бунда Фавқулотда Холатлар Вазирлиги (ФҲВ), ўт ўчирувчилар ва ҳукумат бошида турган коммисия текшируви натийжасида ”ҚирғизГаз” тортган зиённи ҳисоблаб берган. Зиённинг қиймати 36 млн 400 минг сўм дея баҳоланган.
“Ҳозирги кунда ўша 36 млн 400 минг сўмнинг бир тийини ҳам келиб тушмади, бизни хисобга. Ўртача ҳисоб билан олганда ҳар бир уйга эски қарзлари билан беш мингдан ўн беш минггача тўғри келади” – деди Мақсутов Таалайбек.
Ўтган йилнинг ноябр ойида истеъмолчилар, “ҚирғизГаз” Бош Бошқармасига мурожаат қилишган, қишни газсиз ўтказишликлардан ҳавотирланиб. Ўз навбатида бошқарма Давлат Дирекциясига мурожаат қилган, улар маблағ бўлгандагина ёрдам қила олишликлари мумкинлиги билангина чекланганлар.
“Бу тузатиш ишлари давлат томонидан ҳал қилинади. Шу билан бирга ҳалқимиз қарзларини ўз вақтида тўлаб турса бизга ҳам енгиллик бўларди.
Яна бир муаммо жабр топган уйлар ҳали тўлиқ қурилиб битгани йўқ. Чунки битмаган уйларга биз газ олиб киришимиз қийин. Уйларнинг иккинчи босқичи якунлангандан сўнг биз уларни тегишли хужжатларини кўриб, лойиҳа асосида газ киргизишимиз керак. Ҳозирги кунда қурилишнинг иккинчи босқичини ва юқоридагилардан жавоб кутяпмиз” – деди Мақсутов Таалайбек kloop.kg билан суҳбатда.
Истеъмолчилар фикри.
Черемушка мавзейининг Р.Абдиқодиров кўчаси яшовчиси Абдуллажонов Йўлчибой.
“Бўлган воқеалардан сўнг бизнинг газ қувурларимизини келиб кесиб кетишди. Ўтган йили "ЎшГаз" хўжалик бошқармалигидан қувурларни “алмаштирамиз” деб келишган. Бу қувурларнинг ҳаммаси куйгани йўқ, газ олиб кирса бўлаверади. Бизга ҳали ҳеч қандай ёрдам бўлгани йўқ. Газдан эса қарзимиз бўлмаган”.
Черемушка мавзейининг Р.Абдиқодиров кўчаси яшовчиси Кимсанбоева Ҳидоятхон.
Аввал қарзимиз бўлмаган. Қозонни эса олов билан қайнатаяпмиз.
Черемушка мавзейининг Р.Абдиқадиров кўчаси яшовчиси Салиев Ботир.
Табиий газ бўйича ҳали ҳеч ким хабар олиб келгани йўқ. Газ ўрнига ўзимизнинг ўчоқдан фойдаланаяпмиз, бошқа иложиси ҳам йўқ. Қувурларни янгиласа яхши бўларди. Аввал қарзимиз бўлмаган.
Мақола муаллифи: Рахматилло Байбабаев