Омбудсмен очлик акцияси билан қўрқитмоқда

1055

Қирғизистон омбудсмени Турсунбек Акун агар парламент уни лавозимидан четлатса, «ҳар нарсага тайёр» эканини билдирди. Омбудсмен сўзларига кўра, парламент спикери Ахматбек Келдибеков уни «ноқонуний йўллар» билан ишдан олишга ҳаракат қилмоқда.

Турсунбек Акуннинг айтишича, парламентнинг уни лавозимидан четлатишга «ҳаққи йўқ».

«Парламент мени ишдан олишга ҳаққи йўқ. Агар улар [парламентчилар] буни ноқонуний йўллар билан ишга оширса, мен ҳар нарсага тайёрман», —деб билдирди омбудсмен.

Унинг таъкидлашича, «Ар-Намис» фракцияси депутати Тусунбай Бакир уулу Акуннинг хизматдан бўшашига манфаатдор кишилардан.

«2008 йили омбусмен сайловларидаги мағлубияти учун Бакир уулу мендан қасос оляпти», — деди Акун Kloop.kgга берган интервьюсида.

Айни пайда, Бакир уулу омбудсменлик лавозимига ҳеч қандай қизиқиши йўқлигини билдирди.

«Парламентнинг Акунни лавозимидан четлатиш хоҳиши мени қасосим эмас. Омбудсмен институти бировнинг шахсий дўкони эмас, балки давлат муассасасидир. У [Турсунбек Акун] адашяпти, парламентнинг уни лавозимидан четлатишга ҳаққи бор», —деди Бакир уулу.

Шунингдек депутат омбудсменнинг очлик эълон қилиш режаси юзасидан ўз норозилигини билдирди.

«Бу каби сўзларни калласи жойида бўлган одам айтмаса керак», —деди Бакир уулу.

«Ата-Журт» фракцияси депутати Талант Мамитовнинг айтишича, янги омбудсменни сайлаш қарорини бутун парламент ҳал қилади, спикернинг ўзи эмас.

Унинг айтишича, омбудсменни лавозимидан олиш масаласи фуқоролардан келиб тушган кўплаб шикоятлар натижасидир.

«Махсус комиссия тузилди ва бу комиссия депутатлар иштирокида омбудсмен фаолиятини текшириб, текширувлар натижасида келиб чиққан бир қанча номувофиқлик учун, депутатлар уни ишдан олиш масаласини кўриб чиқишга қарор қилдилар», —деди Мамитов.

ҚСДП депутати Данияр Тербишалиев ҳамкасби Мамитов сўзларини тасдиқлаб, Акуннинг очлик эълон қилиш режаси унинг шахсий иши эканини айтди.

«Омбудсменни лавозимидан олиш масаласини барча депутатлар ҳал қилади, очлик эълон қилиш эса ҳар кимнинг шахсий ҳуқуқи», — деди депутат.

«У расмий усуллар билан ҳимояланиши керак»

Ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Токтакунов омбусмен очлик эълон қилиш режасини «ўз мақсадларига етишиш учун восита» қатори қўллаётганини айтади.

«Фикримча, агар очлик эълон қиламан деб айтгандан кейин охиригача бориш керак. Амалдорлар доим очлик эълон қилишни айтиб, бироз - ейиш ичишдан тийилган бўладиларда, дарров яна акцияни тўхтадилар. Мен Акуннинг бу ҳаракатларини оддий пиар қатори баҳолайман», — дейди Токтакунов.

«Гражданлар коррупцияга қарши» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази бошчиси Толекан Исмаилова Kloop.kgга берган интервьюсида омбудсменни ишдан олишса ҳам у очлик эълон қилмаслиги кераклигини айтди.

«Очлик эълон қилиш омбусмен институти бошчисига ярашмайдиган иш. Агар Турсунбек Акунни лавозимидан четлатмоқчи бўлсалар, у расмий усуллар билан ўзини ҳимоя қилиши керак. Очлик орқали ўз тинкасини қуритиш билан қўрқитиб эмас», — деди Исмаилова.

Парламент вакиллари омбудсмен институти ишларига киришмаслиги кераклигини айтади ҳимоячи.

«Ушбу институт моддий ва маънавий ёрдамга муҳтож. Парламент ёрдам қўлини чўзиш ўрнига, буни тескарисини қиляпти», —деди Исмаилова Kloop.kgга берган интервьюсида.

Омбудсмен сайловлари

Омбусдмен ҳақидаги қарор Жўғўрқу Кенеш тарафидан 2002 йил қабул қилинган. Мазкур йилнинг 21 ноябрида эса, биринчи марта омбудсмен сайловлари ўтган.

2002 йили Қирғизистон биринчи омбудсмени бўлиб Турсунбай Бакир уулу сайланган.

Бакир уулу билан бирга Аскарбек Базаркулов, Муратбек Иманалиев, Дооронбек Садирбаев, Жалгап Казакпаев, Асель Мамбеталиева ва Турсунбек Акун ҳам ўз номзодларини қўйганди.

2008 йили эса, парламент омбусмен лавозимига 2002 йилги сайловда сўнгги ўринни эгаллаган Турсунбек Акунни лойиқ топган.

Қонунга мувофиқ, омбудсмен конституцияда кўрсатилган одам ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиши керак.

Омбудсмен лавозимига Қирғизистон фуқороси, давлат ва расмий тилларни билган, 35 ёшдан юқори ва 65 ёшдан кичик ёшдаги инсон сайланиши мумкин.

Омбудсмен Жогорку Кенеш орқали яширин турда ўтувчи сайлов натижасида сайланади. Омбудсмен ўз лавозимида кетма - кет икки муддатдан ошиқ сайлана олмайди.