Жалолобод вилоятининг прокурорлари «Скайп»га ўтишди

1158

Жалолобод вилоятининг прокурорлари содир бўлган ходисалар ҳақида маълумот олиш учун ҳар куни «Скайп» видео тизими хизматидан фойдаланишни бошладилар. Маҳкаманинг маълумотларига кўра, мамалакатимизда биринчи бўлиб бу вилоят ушбу хизматдан фойдаланмоқда.<

Жалолобод вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Руслан Джолоевни Kloop.kgга берган интервьюсида «Скайп» видео тизими район ва шаҳар прокуратурасининг ходимлари ўртасида ишлатилмокда.

Жалолобод вилоятининг бош прокурори Нурлан Дженалиевнинг сўзларига кўра, маҳкамалар «Скайп»ни кунлик содир бўлган ҳодисалар ҳақида маълумот олиш мақсадида ишлатишмокда.

«Район ҳодимлари менга хисобот топширадилар, мен эса бош прокурорга хисобот бераман. Вилоятда содир бўлган жиноятлар ҳақида маълумот бераман» - деди Дженалив Kloop.kg билан суҳбатда.

Бир кунда содир бўлган ходисалар хақида тўлиқ маълумотни ҳар куни эрталаб видеоалоқа орқали район прокурори хисобот тоширади деб билдирди у.

Дженалиевнинг фикри бўйича «Скайп» хизматни енгиллаштиради.

“Мен ходимимизни ўз иш ўрнида ўтирганини кўраман, уни ҳар куни эшитаман” - деб айтди вилоят бош прокурори.

Конференц - алоқа орқали бир қанча ишчилар билан мулоқотда бўлиш мумкин, деб қўшиб қўйди бош прокурор.

“Ходимларни Чотқолдан ёки Ола-Буқадан чақиришнинг ҳожати йўқ, улар билан онлайн системаси орқали ҳамма нарсани муҳокама қилиш мумкин” - деб айтди Джаназаров.

Лекин прокурорнинг айтиши бўйича, айрим вилоят ҳудудларида Интернет тезлиги секинлиги туфайли алоқада «озгина муаммолар» бор.

Джаназаров айтиб ўтгандай, бош прокуратура олдида у Бишкекда хисобот бериши керак.

“Ҳозир маҳкамада «Скайп» хизматидан фойдаланиш бўйича «жудда жиддий» ишлар олиб борилмокда” - деб айтиб ўтди Бош прокуратура ходими Kloop.kgга берган интервьюсида.

Маҳкама  ходимларининг айтишича, электрон қабул қилиш хизмати, ишончли телефон хизмати йўналиш бўйича иш кўп, ундан ташқари бўлимлар аро алоқа. Буларнинг ҳаммаси иш пайтида бўлиши керак

Ҳавфсиз хизмат

«Скайп» видео тизими бепул хизмат кўрсатади, аудио видео қўнғироқлар учун мослашган система, бутун ер юзида машхурликка эга бўлди.

Дастур уланишни ҳавфсизлик қилиш учун, шифрланган алоқани таъминлаб беради.