Қантда 12 ёшли болани ўғирлашда гумонланганлар икки ойга ТИЗОга киргизилди

30
Данил Браилкинни ўғирлашда гумонланганлар. Сурат: Чуй ВИИБининг матбуот хизмати

Бу ҳақда Чуй вилояти прокуратурасининг жиноят ва фуқаролик суд процесси бўлимининг етакчиси Нурлан Тагаев 24.kg ахборот агентлигига билдирган.

Тагаевнинг айтишича, гумондорларни тергов изоляторига (ТИЗО) қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни Иссиқ-Ота район суди қабул қилган.

12 ёшдаги Данил Браилкин 11-апрель куни эрта билан ўғирланган. Болани мактабга кетаётган жойидан «Яндекс Такси»сини рамзи ёпиштирилган оқ рангдаги «Хонда Фит» русумидаги машинага куч билан солиб кетишган.

Милиция Данилди шу куниёқ кечки пайт Бишкекдан узоқ бўлмаган ердаги Панораманинг районидан топган. Шу куни ўғирликда гумонланган икки фуқаро қўлга олинган. Сўроқ вақтида гумондорлар болани савдолашиб, «пул ундириб» олиш учун ўғирлаганини айтган.