Қирғиз делегацияси Якутиянинг ҳукумати билан учрашди, вазият полиция назоратида

492
Қирғиз делегацияси Якутия ҳукумати билан учрашув вақтида. Сурат: news.ykt.ru

«Якутия бўйича умум россиялик қирғиз конгресси» ҳудудий иттифоқнинг раиси Жазбек Бекболиев «Клооп»га билдиришича, 19-март куни Якутскда қирғиз делагациясининг Якутия ҳукумати билан сўзлашувлар ўтди.

Бекболиев қўшимча қилишича, 20-мартда қирғиз делегацияси Якутскнинг мэри Сардана Авксентьева билан ҳам учрашмоқчи.

Унинг айтишича, ҳозир Якутскдаги вазият ҳуқуқ тартибот органларининг назоратида.

«Аҳвол босилиб қолди. [...] Агар қандайдир бир [низолар] бўлган бўлса ҳам улар кам. Энг асосийси Якутияда яшаган қирғизлар ташвишга тушмасагина бўлди. Идтимоий тармоқларда [нотўғри маълумотлар] тарқаяпти», — деди Бекболиев.

Бекболиев таъкидлашича, автобус ва таксиларнинг ҳайдовчилари бўлиб ишлаган ва озиқ-овқат сотувчи қирғиз муҳожирларининг бир қисми ўз ҳавфсизлигидан хавотирлангани учун ишларига чиқишмаяпти.

«Биз ИИМнинг [Якутиянинг] вазирига бари назоратда эканини ҳамда одамлар ишга чиқаверса бўлишини билдирувчи маълумотни тарқатишларини илтимос қилиб мурожаат қилганмиз. Улар шундай билдирув тайёрланаётганини айтишди. Аммо ҳозирча одамлар ишлашгани йўқ», — деди Бекболиев.

Унинг айтишлари бўйича, ҳуқуқ тартибот органлари қирғиз муҳожирларига кўрстаилган агрессия ҳолатлари бўйича «тергов тадбирларини» ўтказишмоқда.

Бекболиев маҳаллий аҳолининг қирғиз муҳожирларига нисбатан норозиликларини «йиғилганини» билдирди.

«Ярим йил аввал Қирғизистон фуқароси томонидан зўравонлик амалга оширилган.  [...] Умумий олганда тўрт бор низоли воқеа юз берган [...] Шундан маҳаллий турғунларнинг бизни юртдошларимизга адовати кўп», — деди Бекболиев.

Якутиянинг ҳукуматидан қирғиз диаспорасини муҳожирлар билан яқиндан ғамкорлик қилишга чақиришди. Республикадаги муҳожирларнинг сони тўққиз мингдан ортади.

«Диаспора ноқонуний юрганларни мустақил аниқлаб, қонуний чораларни кўриш учун ёрдамлашиши керак», — деб билдирди Якутия маъмуриятининг раҳбари Фёдор Борисов.

Якутскда муҳожирларга қарши вазият 18-март куни шаҳарда маҳаллий турғунни зўрлашда гумонланган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган вақтда оғирлашиб кетган. Шундан кейин шаҳарда минглаган одам иштирокидаги митинглар ўтиб, ҳукумат эса муҳожирлар орасида режадан ташқари текширув ишларини бошлаган.