Бишкекнинг судьяси пулларни ўзлаштириб олиш ва 1000дан ортиқ ҳужжатларни йўқ қилишда айбланмоқда (у ўлкадан қочиб кетган бўлиши эҳтимол)

28
Эрнис Чоткараев. Сурат: who.ca-news.org

Бишкекнинг Октябрь туман судининг собиқ етакчиси Эрнис Чоткараев товламачилик ва 4,7 млн сомни ўзлаштириб олишда, бундан ташқари, 1000дан ортиқ маъмурий материалларни йўқ қилишда айбланмоқда. У мамлакатдан қочиб кетган бўлиши мумкин. Махсус хизматлар тергов юргизилаётгани сабабли маълумотни тасдиқламади ҳам, инкор ҳам этишмаяпти.

Бош прокуратура Октябрь туман судида маъмурий ҳужжатларни йўқ қилиш ва пулларни ўзлаштириб олиш факти бўйича жиноят ишини 2018 йилнинг октябрида очган.

Аммо бу иш ҳақида Бош прокуратура 7-мартда судгача бўлган иш олиб боришлар бошланганини хабар қилгандан кейин қайта айтиб чиқа бошлашди.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, судья Эрнис Чоткараев ўзининг ёрдамчиси Дуйшон Алмас уулу ва суднинг бошқа ходимлари билан бирга 2015-2018 йиллари 4,7 млн сомни ўзлаштириб олишган.

Терговнинг фарази бўйича, суд ходимлари 2017-2018 йиллари 1395 маъмурий ҳужжатларни йўқ қилишган.

Ҳозир Чоткараев қаерда экани номаълум. Айрим қирғиз нашрлари судья, жиноят иши қўзғалгунга қадар, 2018 йили сентябрдаёқ АҚШга учиб кетганини ёзишмоқда.

«Клооп»нинг журналистлари Чоткараев мамлакатдан қочиб кетганини тасдиқлаш учун МҲДҚга сўроқ жўнатган. Муассанинг матбуот хизмати эса бу саволга тергов давом этаётгани сабабли ҳозирча маълумот бера олмаслигини билдирган.

Ҳозирча Чоткараевдан дахлсизликгина олинганига қарамай ҳозирда у судьялик хизматни эгаллашни давом эттирмоқда.

Ҳозирда бу иш ўйича фақатгина биргина гумондор қўлга олинган. У судьянинг ёрдамчиси Дуйшон Алмас уулу. Ҳозир у №1 тергов изоляторида ушлаб турилибди.