Сиёсий маҳкумлар Асанов ва Қадиров муддатидан аввал озод этилди. Улар ҳукуматни босиб олиш айби бўйича 12 йилга судланган

44
Бектур Асанов ва Қубаничбек Қадиров

Сиёсий маҳкумлар комитетининг раҳбари Сапар Аргимбаев «Клооп» журналистига билдиришича, Олий суд муҳолифатчиларни бўшатиш қарорини 12-февраль куни эрта билан қабул қилган.

«Улар муддатидан аввал бўшатилди. […] Олий суднинг қароридан сўнг уларни тергов изоляторида ушлаб туришга ҳақлари йўқ», — деди Аргимбаев.

Олий суднинг матбуот хизмати Асанов ва Қадировнинг муддатидан аввал шартли бўшатилгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

Ҳозирча яна бир сиёсий маҳкум Эрнест Қарибековга ҳам шундай қарор чиқариладими ёки йўқми номаълум. Бунга қадар Қарибеков ҳам 20 йилга озодликдан ажратилган.

2017-йили апрелда Бишкекнинг Биринчи май район суди муҳолифатчилар Бектур Асанов, Қубаничбек Қадиров ва Эрнест Қарибековни «ҳукуматни куч билан босиб олишга» тайёрланиш бўйича айбдор деб топган.

Асанов ва Қадиров мулкини мусодара қилиш билан 12 йилга, шунингдек Қарибеков 20 йилга эркидан ажратилган.

2018-йили январь ойи охирида судланган муҳолифатчилар очлик эълон қилишган. Улар ўша вақтда МХДКга раҳбарлик қилган Абдил Сегизбаевнинг истеъфосини талаб қилишган. Уларнинг айтишича, Сегизбаев суд қарорига таъсир этган.

Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева