Жээнбеков мактабларни коррупцияга қарши курашишдан тушган пуллар эвазига қурмоқчи

31
Президент Сооронбай Жээнбеков Бишкекдаги №96 мактаб очилишида. 2018-йилнинг 1-сентябри. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати.

Бу ҳақида президент Сооронбай Жээнбеков Бишкекнинг №69 ва 12 мактаб ўқувчилари билан учрашувда билдирди. У мактабларга 6-февралда борган.

Президент айрим мактабларда ўқувчилар сони ортиқча эканини аниқлади.

«Ўтган йили коррупцияга қарши курашишдан тушаётган пулларни  ўтказиш учун махсус ҳисоб очилган. Шу ҳаражат Чуй вилоятида ва Бишкекда мактаб қуришга сарфланади. [...] Қайси районда мактаб етишмаса, у ерларда янги мактаб қурилади. Ўқувчиларнинг сони ортиқча бўлаётган мактабларга қўшимча бинолар қурилади», — деди президент.

Ҳукумат коррупцияга қарши курашдан тушган пуллар ўтказиладиган махсус ҳисобни 2018-йили июлда очган. Ўтган йилнинг ноябрига нисбатан ҳисобга тушган пулнинг миқдори деярли 569 млн сомни ташкил қилган. Унга пулларнинг кўпини молия полицияси ўтказган.

Қирғизистондаги мактабларнинг хавфсизлигига ва қурулиш масалаларини ўрганган «Булан институти»нинг ҳисоби бўйича, Чуй вилоятида 225 ўринли мактабни қуришга ўрта ҳисоб билан 55 млндан 100 млн сомгача маблағ сарфланади.

Коррупцияга қарши президентнинг кураши

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг президент хизматига келгандан сўнг коррупцияга қарши курашишни ўз фаолиятининг алоҳида эътибор қаратилган йўналиши сифатида эълон қилган. Жээнбеков бир неча марта коррупционерларни аямаслигини, бундан ташқари, оилавий клан бошқарувига йўл бермаслигини айтган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича кампаниянинг натижасида мансабдор амалдорлар қамоққа олинган, уларнинг кўпчилиги собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сарфдошлари: собиқ премьер Сапар Исаков ва Бишкекнинг собиқ мэрлари Кубаничбек Кулматов ҳамда Албек Абраимов.

Атамбаев Жээнбековнинг коррупцияга қарши курашув усулини «овчилик» деб атаган, аммо президент коррупцияга қарши кураш билан ҳаспўшлаб сиёсий рақибларидан ўч олмаслигини билдирган.

Жээнбеков ўзининг йил хулосаси бўйича декабрь ойида бўлган матбуот йиғилишида  коррупцияга қарши текширув яна бир нуфузли амалдор Райимбек Матраимовга ҳам етишини ваъда қилган. Шунингдек финпол Матраимовнинг мулкини 31-январда текшира бошлаган.