МХДК: Бишкек ИЭМнинг модернизациялашда давлатга $111 млн зарар етказилган

59
Сурат: Kloop.kg учун олган Даниль Усманов

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) собиқ  премьер министр Сапар Исаков етаклаган Хитойнинг ТВЕА компанияси билан «аввалдан била туриб бефойда шартнома» тузиб, давлатга 111 млн долларлик зарар келтирганини билдирди.

МХДК 8-январда Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) коррупция бўйича тергов ишини якунлади. Унинг натижасига кўра, Сапар Исаков 2013 йили президент аппаратининг раҳбар ўринбосари бўлиб турганда, «шахсий манфаатларини кўзлаш мақсадида» Бишкек ИЭМни янгилаш бўйича 386 млн долларлик лойиҳасига TBEA компаниясини асосий пудратчи қилиб қўйган.

МХДКнинг билдиришича, 2010 йили Исаков фаолият олиб борган Тараққиёт, инвестиция ҳамда инновациялар бўйича марказий агентлиги TBEA компаниясининг таклифини қиммат, техник ва технологик камчиликлари мавжуд бўлгани учун инкор қилган.

2010 йили TBEA ИЭМни янгилашни 200 млн долларга баҳолаган.

Давлат комитетининг маълумотига кўра, Исаков TBEA билан шартнома тузишда шу каби лойиҳаларни ишга ошириш бўйича компаниянинг тажрибаси етишмаганига ҳамда лойиҳа сметасининг ҳужжатлари йўқлигинини «атайин» ҳисобга олмаган.

5-январда Исаковга ИЭМдаги коррупция иши бўйича айб қўйилган — у олдиндан яширин битим тузиб, давлатга жиддий моддий зиён етказгани учун 20 йилга қадар озодликдан ажратилиши мумкин.

Собиқ премьер-министрга Бишкек ИЭМи модернизациялашдаги коррупция иши бўйича айб қўйилган, 2018 йилнинг 5-июнида қамоққа олинган.  Тергов фаразича, Исаков президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимини бошқариб турган вақтда, Бишкек ИЭМни янгилаш учун пудратчини танлашда,  «хорижий компания манфаатини илгари сурган».

2018 йилнинг январида ИЭМда бўлган авариядан кейин ҳуқуқ тартибот органлари уни янгилашга кетган чиқимларга эътибор қарата бошлашган. Авариядан кейин Бишкекнинг турғунлари бир неча кун иссиқликсиз қолишган, шундан кейин сув ва свет ҳам ўчган.

2018 йилнинг майида депутатлар комиссияси чиқарган хулосаси бўйича Бишкек ИЭМни модернизациялашга йўналтирилган $386 млн маблағ ортиқча кўрсатилган қиймат, янгилаш ишларини олиб борган Хитой компанияси эса сарфланган пуллар бўйича деталли ҳисоботларни бермаган.

Исаков ўзининг қамоққа олинишини адолатсизлик деб атаб, МХДК ходимлари тарафидан  шантаждан шикоят қилган. У 2018 йилнинг декабрида президент Сооронбай Жээнбековни сиёсий тазйиқларни ўтказишда айблаган.

«Бунинг ортида Сооронбай Жээнбеков туради, бу процессни ўзи назорат қилмоқда», — деб Исаков судда айтган. Ҳозир амалдор МХДКнинг тергов изоляторида ўтирибди  — Биринчи май судининг қарори бўйича Исаков қамоқда февралнинг ўртасигача бўлади.