Шаҳар суди Райимбек Матраимовга божхона хизматига қайтишга рухсат берди

63

Бишкек шаҳар суди Райимбек Матраимовни божхона хизматининг етакчи ўринбосарлик хизматига қайта ўрнашишга рухсат берувчи қарор чиқарди. Матраимовни «қора схемаларга тортилгани» бўйича 2017 йили ноябрда ўша вақтдаги премьер-министр Сапар Исаков ишдан олган.

Олий судинг матбуот хизматидан билдиришларича, шаҳар суди 28-декабрда ҳукуматнинг аризасини қаноатлантирмаган — бу Матраимов лавозимига қайтиб боришини англатади.

«Азаттык» наўри ҳукуматнинг вакиллари бу қарорни Юқори судда шикоят қилишга тайёрланишаётганини ёзмоқда.

Матраимовни адвокатларининг фикрига кўра, уни «у маъмурий хизматда бўлган вақтда сиёсий важлар» бўйича бўшатиб юборишган. Матраимовни «қора схемаларга тортилганлиги» сабаб 2017 йили ноябрда ўша вақтдаги премьер-министр Сапар Исаков ишдан олган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовни божхона тармоғидаги порахўрлик тизимларнинг «кардинали» деб атаб, уни ишдан олишни буюрганини билдирган. Матраимовнинг божхона хизматига қайтиши иқтидордаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан собиқ президентнинг ўртасидаги келишмовчиликнинг сабабларидан бири бўлган.

2017 йилнинг февралида «Азаттык»радиосининг журналистлари текширув ўтказиб, йилига 8500$ топган расмий даромадга қарамай Матраимов Ўш шаҳрида икки «Народний» супермаркети ва «Эрем» спорт мажмуасига эгалик қилишини аниқлашган.

Журналистлар Матраимов ўзи Бишкекнинг Эркинлик бульвари ва Жибек-Жолу проспектининг кесилишида қимматбаҳо уйларнинг бирида яшашини ёзишган. Матраимовнинг Бишкекдаги квартирасининг умумий ҳудади 256 квадрат метр ҳамда у онасига рўйхатга олинган.

2015 йилнинг солиқ декларациясига кўра, Матраимов 57 ва 39 квадрат километрли икки квартира ҳамда «Лексус-GX460» русумидаги автомобилга эгалик қилади. Ундан ташқари, «Азаттык» радиосининг журналистлари Матраимовнинг фарзанди четдаги курортларнинг кемаларида дам олишини аниқлашган.

Матраимовни хизматга қайтариш президент Сооронбай Жээнбековнинг коррупцияга қарши кураш бўйича баёнотлари фонида бўлмоқда.

Қирғизистонда 2018 йилнинг апреилдан бошлаб порахўрлик учун айбланиб бир неча юқори лавозимдаги амалдорлар қўлга олинган. Уларнинг аксарияти собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари. Тергов изоляторида ўтирганларнинг орасида ноябрда Матраимовни лавозимдан олган собиқ премьер министр Сапар Исаков ҳам бор.

2018 йили февралда эса ҳукумат район судида ютқазиб қўйган.