Кун сурати: Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси Россияда қўлга олингач Қирғизистонга етказилди

49

Икрам Илмиянов Россияда қўлга олиниб Бишкекка етказилиб, зудлик билан МХДКнинг тергов қамоғига олиб кетилган. Бир кун аввал Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчисига қидирув эълон қилинган.

Икрам Илмиянов Қирғизистондан 2018 йилнинг июнида чиқиб кетган. Бир ойдан кейин эса Кўк-Бўри бўйича федерациясининг раҳбарлик хизматидан воз кечган. ОАВнинг маълумотига кўра, Илмиянов Қозонга кетиб, у ердан уни ФХХнинг ходимлари Қирғизистонга ўтказиб беришган.

Собиқ президентнинг сафдоши Илмияновга коррупция иши бўйича қидирув эълон қилиниши билан дарҳол Қирғизистонга ўтказиб беришган. Суд уни қўлга олиб, МХДКнинг тергов изоляторига қамаш бўйича сиртдан ҳукм чиқарган.

МХДК президентнинг собиқ маслаҳатчиси қайси иш бўйича ушлангани ҳақида хабар бермаган, лекин журналистлар жиноят иши исми айтилмаган тадбиркордан 150 минг доллар пора олишга боғлиқ деб ҳисоблашади.

Сўнги олти ой ичида ҳукуматдан Атамбаевнинг деярлик барча сафдошлари хизматларидан олиниб, айримларига нисбатан жиноят ишлари қўзғалган.

Жиноят ишлари собиқ премьер-министр Сапар Исаковга, божхона хизматининг собиқ етакчиси Кубаничбек Кулматовга, Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимовга ҳамда собиқ энергетика министри Осмонбек Артикбаевга қўзғалган.