Элчи Киличбек Султан хизматидан бўшатилиб, сиёсий бошпана сўради

51

Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Киличбек Султаннинг хизмати атрофидаги баҳслар Ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаевнинг ҳамда Султанни ўзининг истеъфоси билан тугади. Элчи амалдаги ҳукуматнинг харакатларига норозилигини билдириб, чет ўлкадан сиёсий бошпана сўради. Султан қайчи давлатга мурожаат қилгани ҳозирча номаълум.

Президент Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Киличбек Султанни унинг Ташқи ишлар министрлиги билан бўлган тортишуви ортида бўшатди.

Киличбек Султан ташқи сиёсий идорани Жанубий Кореяда норасмий делегацияларни кутиб олишга мажбурламоқда деб айблаб, Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчилигида бўлаётган порахўрлик ҳақида айтиб чиққан.

У 2018 йили сентябрда Сеул аэропортидаги жанжалга алоқадор маст аҳволдаги Меҳнат министрининг ўринбосари Зууракан Каденованинг исмини биринчи бўлиб ошкор қилган.  Зууракан Каденова эса ўша воқеадан кейин ишдан олинган.

ТИМ позицияси ҳамда Хавфсизлик кенгашининг қарори

ТИМнинг элчига нисбатан ўз позияцияси бор эди. Министрлик Султанни давлат ходимларининг этикасини бузганликда айблаб, муассасанинг бу қоида бузарликлар бўйича далиллари бор эканлигини айтган.

Элчи билан ТИМ доирасидаги тортишувга Хавфсизлик кенгаши қизиққан. Идора тортишаётган тарафларнинг ҳужжатларини текшириб, ТИМнинг «аниқ бир кадр сиёсати йўқ», Киличбек Султан эса ўзига берилган талаблар билан мажбуриятларни бир неча марта бузган деган хулосага келган.

Киличбек Султан нима демоқда?

Киличбек Султан хизматидан олинишига қадар бир неча соат аввал «24.kg» нашрига интервью берган. Элчи нашрнинг мухбири билан суҳбатда Хавфсизлик кенгашининг ўзига нисбатан қарорини «туҳмат» деб атаб, Қирғизистон ҳукуматини тан олишдан бош тортаман деб билдирган.

«Мен бу  ҳукуматни тан олмайман. Қирғизистонга қайтиб бормайман. Мен уларга бўйсиниб, туҳматларига рози бўлиб бера олмайман Лекин, курашни тўхтатмайман. 5 йилдан кейин, бу ҳукумат иқтидордан кетгандан кейин келиб, ҳақлигимни исботлайман», — деган у.

Шунингдек, у чет ўлкадан бошпана сўради. Лекин Султан қайси давлатдан бошпана сўраганини айтгани йўқ.