Белизгейтдан кейинги икки йил. МХДК ва Сегизбаевнинг сўзлари мос келмаяпти

89
Сурат: Азаттык

«Ата Мекен» фракциясининг йиғинида Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) депутатлар Текебаев, Салянова ҳамда Шикмаматовнинг 2010 йили «Мегаком» компаниясининг акцияларини сотишга алоқаси борлигини тасдиқловчи Белизнинг расмий ҳужжатлари йўқ экани маълум бўлди. 2016 йили президент Алмазбек Атамбаевга «асл нусха хужжат» ўтказиб берган МХДКнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев энди ҳужжатлар ўша бўйдан тасдиқланмай қолганини айтмоқда. Лекин у «“Мегаком”даги коррупцияни» очиб берганини белгилади.

Белиздан ҳужжатлар йўқ, жиноятлар бор

«Белизгейт»дан сўнг деярлик икки йил ўтди. 14-сентябрда «Ата Мекен» фракциясининг йиғинида МХДК Белиздан расмий ҳужжат олмагани маълум бўлди.

МХДКнинг шахсий хавфсизлик бошқармасининг етакчиси Бактибек Мусуралиев МХДК Белиз органларига қайтадан сўров жўнатганини депутатларга айтди. Уларга келган жавоб тўлиғи билан 2016 йили ноябрда идоранинг собиқ раҳбари Сегизбаевнинг сўзларини рад этди. Янги маълумотга кўра, «Ата Мекен»нинг депутатлари алоқа операторининг акцияларига эгалик қилишмаган.

Абдил Сегизбаев

МХДКнинг собиқ раҳбари  Абдил Сегизбаев Белиз бўйича ҳужжатларга бошида «Super.kg» нашрига, ундан сўнг «Азаттык» радиосига изоҳ берган. «“Мегаком”да коррупция бўлгани, бунга “Ата Мекен”нинг айрим вакиллари қатнашгани факт. 2010 йили 100 фоиз миллийлаштирмай 51 фоизини яшириб қўйишгани ҳам факт. Айрим депутатлар “Мегаком” бўйича қамоқда ўтиргани факт», — деган у.

«Ата Мекен»нинг собиқ лидери Омурбек Текебаев чиндан ҳам «Мегаком» компаниясига боғлиқ иш билан қамоқда ўтирибди, лекин унинг иши умуман Белизнинг ҳужжатларига алоқаси йўқ.

Энди Сегизбаев Белиз сиёсатчиларнинг коррупцияга айбланиши бўйича ҳужжатга аниқ тасдиқлама бермаган дея таъкидламоқда.

«Тасдиқлашга бир неча бор харакат қилдик. Лекин афсуски Белиздан аниқ жавоб олиш қийин экан. Ололмадик. Айни вақтда “орқаворотдан”  олишга уриндик. Биз Белиздан тўғридан-тўғри жавоб ололмадик», — деди у.

Икки йил аввал эса Сегизбаев ҳужжатларнинг аниқлигини айтиб, ошкор қилолмайдиган маълумот манбаларига таянган.

Ҳозир эса МХДКнинг собиқ раҳбари 2016 йили сиёсатчилар ҳеч нарсада айбланмаганини, фақатгина маълумотлар текширилганини айтмоқда. Келган ҳужжатлар эса  «“Мегаком”да коррупция мавжуд бўлиши» эҳтимолини кўрсатган.

«Бу маълумотлар келгандан кейин мазкур "Мегаком" атрофида коррупция схемалари ўрин олганини бизга кўрсатиб берди. Кейинг шунинг асосида иш юриб, текширув олиб борилди. Сўнгра иш қўзғалди. (...) Сабаби, бунга эътибор қаратмай, махфий қолиб кетса “Мегаком”нинг атрофида бир қатор салбий ишларнинг бари кўланкада қолиб кетарди экан», — деб ҳисоблайди у.

Алмамбет Шикмаматов

«Ата Мекен»нинг лидери Алмамбет Шикмаматовнинг фикри бўйича,  Абдил Сегизбаев жавобгарликка тортилиши керак. Шикмаматов фракциянинг йиғинида у жавобга тортилиш-тортилмаслиги ҳақида сўраганда Бош прокуратуранинг вакили очиқ жавоб беролмаган.

Депутат Наталья Никитенко эса «Белизгейт»нинг ортида кимдир туради ҳамда уни ҳуқуқ тартибот органлари топиши керак деб ҳисоблайди. «Атамбаев ҳужжатлар тасдиқланмаса Сегизбаевни жавобга тортишини бари эшитган. Айтган сўзда туриш керак», — деди у.

Белизгейт

2016 йили президент Алмазбек Атамбаев ташаббус қилган Конституцияга ўзгартиришлар тўлқинида муҳолифатчи депутатлар коррупция бўйича айбланган.

МХДКнинг раҳбари Абдил Сегизбаев президентга «ата мекен»чилар Омурбек Текебаев, Аида Салянова ҳамда Алмамбет Шикмаматовларни «Мегаком»нинг акцияларига эгалик қилиши мумкинлигини ҳамда уларни алоқа операторининг 51 фоиз акциясини амалга ошмай қолган сотув харакатига алоқаси бор эканини исботловчи ҳужжатни кўрсатган.

Унда МХДКнинг раҳбари ҳужжатларни Белизнинг расмий органларидан олишганини ҳамда унда таҳминан қулатилган президент Курманбек Бакинвнинг фарзанди Максимга тегишли Southfield Management Inc офшор компанияси ҳақида маълуомтлар бор эканини айтиб чиққан.

Бу компания «Мегаком» алоқа операторининг 51 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қилган, муҳолифатчи депутатлар эса компаниянинг 22 фоиз акциясига эгалик қилиш эҳтимоли бўлган.

Southfield Management Inc акцияларни 50 млн доллардан ошиқ маблаққа сотишни режалаштирган. Сегизбаев эса Текебаев, Салянов ҳамда Шикмаматов «Мегаком» акцияларининг сотилишидан даромад олишлари мумкин эди деб тасдиқлаган. Айни вақтда алоқа операторининг акциялари сотилмай қолиб, улар давлатнинг фойдаси учун мусодара қилинган.

«Расмий» ҳужжатларнинг олиниши ўлканинг КТРК телеканалидан кетма-кет кўрсатилиб турган. Депутатларга нисбатан эса текширувлар бошланган.

Муҳолифатчилар эса ҳужжатлар «сохта» деб тасдиқлашиб, хатто МХДКнинг раҳбари Абдил Сегизбаев билан президент аппаратининг етакчиси Алмаз Усонөвнинг устидан судга беришган. Улар суддан ютилиб қолишган.