ОАВ Бишкек марказида россиялик тадбиркорга «ҳужум қилингани» ҳақида хабар тарқатди

622
Воқеа жойидан сурат. Марат Уралиев / Kaktus.Media

АКИпресс, 24.kg ва Kaktus.media россиялик тадбиркор Александр Гайдуковга Бишкек маразида, Исанов ҳамда Рисқулов кўчаларининг кесилишида суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар тарқатди.

Милицияга бу ҳақдаги хабар кундузи таҳминан соат 12да келиб тушган — маҳаллий аҳоли портлаш овозини эшитишгани ҳақида билдиришган.

Бишкекдаги портлаш

Бишкек тез тиббий ёрдам марказининг реанимация бўлими раҳбари Егор Борисов «АКИпресс»га жабрланган шахс ёнбош томонидан кўплаб жароҳатлар олганини билдирган. Шифокорлар унинг ҳолатини ўрта деб баҳоламоқда.

ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов «Клооп» журналистларига воқеа жойида тезкор қидирув гуруҳи ишлаётганини билдирди. Унинг айтишича, жабрланганлар йўқ.

Оморовнинг айтишича, воқеа жойида ҳозир экспертлар портлаш сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Ҳаммуаллиф: Нурайим Омурбекова