Кун датаси: Бишкекнинг янги мэри қачон сайланади?

55

Марказий сайлов комиссияси Бишкек мэрини сайлаш кунини эълон қилди. Шаҳар кенгашининг депутатлари 8-августда яширин овоз бериш орқали пойтахт шаҳарнинг янги бошчисини сайлашади.

Ҳозирча расмий турда мазкур хизматга ҳеч ким номзодини қўйгани йўқ. Бу хизматга талабгорни шаҳар кенгашининг депутатлари ва Қирғизистоннинг премьер-министри таклиф қила олади.

Мэр бўлишни истаганлар учун талаблар: Қирғизистон фцқаролиги, олий билими, давлат хизматида беш йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси бор ва қирғиз тилини эркин билиши керак.

Янги шаҳар етакчисини сайлаш зарурати Бишкекнинг депутатлари аввалги мэр Албек Ибраимовга ишончсизлик кўрсатиш бўйича ташаббусини кўтариб чиқиб, ундан кейин премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев уни истеъфога чиқаргандан кейин пайдо бўлган.

Ибраимовнинг хизматдан олиниши унинг номига коррупция бўйича айб қўйилган бир вақтга тўғри келди. У истеъфога кетгунга қадар бир неча соат аввал махсус хизмат мэрни ер участкаларини хусусий томонларга ноқонуний бўлиб бериш бўйича «коррупцион схемаларни тузгани» үчүн қўлга олган.

Ибраимовга қўйилган айбловлар ҳақида батафсил бу ердан ўқишингиз мумкин.

Контекст: Албек Ибраимов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг юқори хизматда ўтирган охирги сафдоши эди.

Атамбаевнинг ўзи эса Ибраимовнинг иши судда адолатли текширилишига ишонмаслигини билдирган. Тергов изоляторида ҳозир собиқ президентнинг яна бошқа сафдошлари ҳам ўтирибди, уларнинг орасида собиқ премьер-министр Сапар Исаков ва божхона хизматининг экс-рахбари Кубаничбек Кулматов бор.