Бишкек шахар кенгашининг депутатлари бир овоздан Ибраимовнинг истеъфосини талаб қилишди

665

Депутатлар 13-июлда шаҳар кенгашнинг навбатдан ташқари йиғинида Бишкек мэри Албек Ибраимовга ишончсизлик вотумини қабул қилишди. Бу қарорни йиғинга қатнашган 40 депутатнинг ҳаммаси бир овоздан қўллашди. 

Энди премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев Ибраимовни мэрлик хизматида қолдириш керакми ёки керак эмаслигини ҳал қилиши керак. Агарда премьер-министр уни хизматдан олмасликка қарор қилса, у ҳолда шаҳар кенгачи уч ой ичида Ибраимовга қайта ишончсизлик кўрсатиш ташаббусини илгари сура олади. Бу вазиятда премьер уни хизматдан олишга мажбур бўлиб қолади.

Шаҳар кенгашининг раиси Алмаз Кененбаев журналистларга 13-июлда эрта билан шаҳар кенгашининг барча фракцияларининг етакчиларидан Ибраимовга ишончсизлик вотуми ташаббуси бўйича масалани қўриб чиқишни илтимос нома олганини билдирди.

Ибраимов ўзи сессияга қатнашгани йўқ. Расмий маълумотларга кўра, у 10 июлдан бошлаб меҳнат таътилига кетган.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) июнь ойида Ибраимовни 2012 йили ўзи бошқарган ТНК «Дастан» ишхонасида ишониб топширилган ўзгача йирик миқдордаги мулкни харж қилиш бўйича гувоҳ қатори терговга олган.

Махсус хизмат гумонланган харждан теккан зарарни 470 минг долларга баҳоламоқда. Сиёсатчи эса ўзи бу ишни сиёсий мазмунга эга деб ҳисоблайди.

Ибраимов — Қирғизистонда юқори хизматни эгаллаб турган собиқ президент  Алмазбек Атамбаевнинг охирги тарафдори. 2018 йилнинг бошидан ери ўз лавозимларидан премьер-министр Сапар Исаков, бош прокурор Индира Жолдубаева, МХДКнинг етакчиси  Абдил Сегизбаев ҳамда президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов кетган.