Суд Исаевга қарши ишни тўхтатди (лекин у тергов изоляторида қолади)

160
Канатбек Исаев. Сурат: Жоомарт Ураимов/Sputnik

Бишкек шаҳар суди Тоқмоқнинг экс-мэри ва парламентнинг депутати Канатбек Исаевга ҳамда судланаётганларнинг яна икки нафарига қарши ишни тўхтатди. Улар Токмок шаҳридаги муниципиал ерни ҳусусий компанияга ўтказиб бериш бўйича айбланишган. Бироқ Исаев давлат тўнтарилишини тайёрлаш бўйича айбланаётган иккинчи иши ортидан қамоқда қолади.

Бишкек шаҳар суди Исаевнинг муниципиал ерни Токмокдаги автобекет ва бозор қурулишига ноқонуний ўтказиб бериш бўйича ишидаги «Коррупция» моддасини «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддасига ўтказди.

Мазкур ўзгаришлар сабабли Исаевнинг ишини тўхтатиша тўғри келди — янги модда бўйича жиноятнинг эскириш муддати ўтиб кетган.

Бироқ Токмокнинг собиқ мэрига нисбатан иккинчи жиноят иши қўзғалгани боис, у қамоқда қолади, судланаётганларнинг яна икки нафари эса — собиқ вице-мэр Болот Имамадиев ҳамда Муниципиал ҳусусий бошқарманинг  экс-раҳбари Мирлан Эсенбеков қамоқдан бўшатилди.

Депутат ер участкасини ноқонуний ўтказиб бериш иши бўйича 12 йил ўтириши керак эди, бироқ амнистия бўйича бу муддат тўққиз йилгача қисқартирилди.

Канатбек Исаев 2008-2010-йиллари Токмок шаҳрининг мэри бўлган, 2010 йили эса у парламентга депутат бўлиб келган.

У 2016-йили ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган конституцияга киргизилувчи тузатишларга қўшилмагани сабабли «Кыргызстан» партиясининг лидерлигидан кетган.

Исаев 2017-йили сентябрда Қирғизистондаги президентлик сайлови олдидан ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўрганликда айбланган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Исаев «оммавий тартибсизликларни уюштириш учун жиноий гуруҳлар билан диологга борган». Бош прокуратуранинг таҳминича, агарда 2017 йилнинг 15 октябрида президентлик сайловида Бабанов мағлуб бўлиб қолса бу нарса амалга оширилмоқчи эди. Исаев ўзини айбдор деб ҳисобламайди.