МХДК Атамбаев президент бўлиб турган вақтда унинг уйи ёнидан ер участкасини сотиб олган

93
Қизил доира билан МХДКнинг участкаси белгиланган. Ундан кейинги доира ортида Атамбаевнинг уйи жойлашган катта участкаси турибди.

«Клооп» мухбирлари Чуй вилоятининг Арашак қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаев уйининг ёнидан Миллий хавфсизлик бўйияа давлат комитетига (МХДК) тегишли ер участкасини топишди. Махсус хизмат изоҳ беришни истамади. Улар бу ерни атамбаев президент бўлиб турган вақтда сотиб олгани маълум.

Бишкек марказидан 40 дақиқалик узоқликдаги йўлда дача уйлари жойлашган қишлоқлар бор. Уларнинг бирида тоғлар ва боғлар орасида бўз ранг девор ортида яшил томли, унчалки кўзга ташланмайдиган уй мавжуд. Бу ерга МХДК эгалик қилади.

Ундан кейин сой ортида бу ерлар учун манзарали ўсимликлар, ҳовуз ва тўлиқ уй мажмуаси мавжуд ўзгача кўринувчи бино жойлашган. Шунингдек, Қирғизистон собиқ президентининг уйи баланд девор билан ўралган. Уларнинг ортида ҳовлидаги уйлардан бирининг ярмигина кўринади.

Давлат реестрнинг кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг нусхасига кўра, МХДК ер участкасини Атамбаев мазкур қишлоқдан Бишкек мэри Албек Ибраимовнинг хотинидан ер участкасини сотиб олгандан кейин икки йилдан сўнг 2017 йили май ойида сотиб олган.

Ҳужжатларга қараганда, МХДҚнинг ери— қишлоқ хўжалик фаолияти учун мўлжалланган иншоотлар бўлмаган ердир. Аслида ҳам у ерда қўшимча бинолари ва ҳовлиси бўлган ўша кичик уй турибди. Қолган ҳудудга дарахтлар экилган. Давлат ер участкасини махсус хизматга муддатсиз фойдаланишга берган.

МХДК «Давлат сирларини сақлаш ҳақида»ги қонунга таяниб, бу ер уларга нима учун кераклиги ва уни қандай мақсадда фойдаланишлари ҳақида айтиб беришни рад қилди.

Янгиланган маълумот: МХДКнинг матбуот хизмати Kloop.kg журналистларига айтишича, Атамбаев уйига яқин ерда жойлашган участка 1980 йилларда дала ҳовли сифатида махсус хизматларга берилган, 2017 йил майида эса президентни қўриқлаш учун МХДКнинг 9-хизматига ўтказиб берилган.  МХДКнинг 9- хизмати давлатнинг биринчи рақамли шахсини қўриқлаш билан шуғулланади. Алмазбек Атамбаевнинг президентлик муддати тугаганидан сўнг, участка ҳусуси шахсга сотилган. Фақат матбуот хизмати гап айнан Kloop.kg материалида айтилаётган участка ҳақида кетаяптими ёки бошқа ер ҳақида эканига аниқлик киритмади.

Атамбаев бошқарган Қирғизистон социал-демократик партиясининг (КСДП) матбуот котиби  Кундуз Жолдубаева махсус хизматнинг ер участкаси — бул ведомствонинг дачаси деб ҳисоблайди.

«Мен аниқладим, бу  аввалдан МХДКнинг дачалари бўлган экан», — деди у.

Жолдубаева бошқа ҳеч қандай шарҳ бермаган ва маълумот олиш учун МХДКга мурожаат қилишни таклиф қилди.

Атамбаевнинг ери ҳақида 2016 йили сентябрда маълум бўлган. Ўша вақтда сиёсатчи Ўмурбек Текебаев Атамбаевни бу ерни Бишкек мэри Албек Ибраимовдан пора сифатида олганликда айблаган. Унинг айтишича, Ибраимов бу ерни Атамбаевга ўз хотини Айнура Ибраимова орқали ўтказиб берган.

Атамбаевнинг 2016-йил сентябрда тасвирга олинган уйи. Сурат: Kloop.kg

Ҳужжатлар бўйича Атамбаев мазкур ер участкасини Айнура Ибраимовадан 2015 йилнинг май ойида сотиб олган. 2018 йилнинг май ойига келиб ерга эгалик қилганларнинг тарихига кўра, Ибраимов ер участкасини Атамбаевга сотгунга қадар икки ой аввал сотиб олган.

Ўшанда Атамбаев бу ерни шахсий пулимга сотиб олганман деб билдирган. Қонун бўйича президентнинг бунга ҳуқуқи бор ва унинг декларациясига кўра, ўша вақтда Атамбаевнинг бу участкани сотиб олишга моддий имконияти бўлган. Атамбаев 2015 йили 1,3 млн сом маош олган. Бундан ташқари, омонатлардан фоиз қатори 7,5 млн сомдан ортиқ  дамромад топган.