Атамбаев ва Исаков Қирғизистоннинг вертолётларини Угандага ижарага беришга уринишда айбланмоқда. Нималар маълум?

99
Вертолет Ми-8. Иллюстратив сурат.

Собиқ мудофаа министри Абибилла Кудайбердиев Атамбаев Қирғизистоннинг президенти бўлиб турган вақтда мамлакатнинг ҳамма тўрт ҳарбий вертолётини Сомалидаги уруш учун Угандага ижрага бериш буйруғини берганини билдирди. Атамбаев бошқараётган КСДПнинг матбуот хизмати бу билдирувни «фейк» деб ҳисоблайди.

Нима бўлди?

«Ата Мекен» муҳолифат фракциясининг депутати Канибек Иманалиев 14 июнда, парламент йиғинида Қирғизистоннинг вертолётлари Угандага ижрага берилиш арафасида турганини билдирди. Унинг айтишича, вертолётлар Сомалидаги ҳарбий харакатларда қўлланилмоқчи.

«Бизни фақат олти вертолётимиз бор. Иккитаси ишламайди, иккитасини Америкадан, яна иккитасини Россиядан ёрдамга олганмиз. Ўша тўрт вертолётни Уганданинг фирмаси орқали уруш бўлаётган ўлкага ёрдам беряпмиз. Иккинчидан биз уни Россиядан ёрдамга олганмиз, уни учинчи тарафга беришга ҳаққимиз йўқ», — деди Иманалиев.

Депутат ўз баёноти ҳақида «Клооп»нинг мухбирига «йиғинда барини айтдим» деб билдириб, изоҳ беришдан бош тортди. Бош штаб эса депутатнинг вертолётлар бошқа ўлкага ижрага берилиши бўйича айтганларини инкор қилди.

Шунга қарамай ОАВ самолётларни ўтказиб бериш ҳақида 2014 йили тузилиб, собиқ президент Алмазбек Атамбаев тарафидан қўл қўйилган буйруқни эълон қилган.

«Атамбаевнинг буйруғи»

«Азаттык» радиоси ва «Коммерсантъ» нашри 2014-йилдаги буйруқни эълон қилишди. Унга кўра, Угандага Ми-24В ва икки Ми-8МТВ вертолётлари ўтказиб берилиши керак бўлган. Ҳужжатда ўша вақтда Қирғизистоннинг президенти бўлган Алмазбек Атамбаевнинг имзоси туради.

Қирғизистоннинг собиқ мудофаа министри Абибилла Кудайбердиевнинг айтишича, у битим ҳақида қўл қўйгандан кейин ярим йил ўтиб билган. У битимнинг ижросига қаршилик қилиб, бунинг ортидан уни коррупцияда айблаб, хизматидан олинган.

«Менинг талабим асосида Бош прокуратура Харбий прокуратурага барини текширишни топшириб, Харбий прокуратура ўз хулосасини чиқарган. Албатта улар келишувнинг фаолиятини тўхтатиш кераклиги айтишган, чунки у қонун бузарликлар билан тузилган. Шундай қилиб вертолётлар ўлкада қолган. Мени эса ўшандан кейин эгаллаган лавозимимдан четлатишган», — деди Кудайбердиев.

«Коммерсантъ» газетасидаги мақоланинг муаллифи ва собиқ депутат Кабай Карабеков тасдиқлаганидек, Харбий прокуратуранинг хулосасига қарамай, Сапар Исаков Бош штабдан президентнинг буйруғига бўйсинишни талаб қилган. Ўша вақтда Исаков президент аппаратининг раҳбар ўринбосари бўлган.

«Коммерсантъ» 2015 йили 4 августда Бош штаб етакчисининг номига ёзилган мактубга таяниб, Уганда вертолётлар учун пулни Дубайдаги Sky Tech Trading Services FZE компаниясининг Emirates Bankтагы олиш-бериш ҳиосбига ўтказиши кераклигини ёзмоқда.

Келишувнинг ҳисоби номаълум, лекин агарда келишув бажарилмай қолса Қирғизистон тараф 30 млн доллардан ажраб қоларди.

Коррупцияни ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш бўйича марказнинг (OCCRP) маълумот базасидан Sky Tech Trading Services FZE компаниясини қидириш ҳеч қандай натижа бермаган. Компаниянинг саҳифасида кўрсатилган телефон рақами эса араб қидирувида жавоб бермаяпти.

Атамбаев айбловларга қандай реакция қилди?

Экс-президент Атамбаев ўз номига айтилаётган айбловларга шарҳ бермади. Лекин КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева бу айбловларни «фейк» деб атади.

«Бу навбатдаги фейк хабар. Бу масалани Жогорку Кенешнинг йиғинида депутат Иманалиев айтган. Бош штаб унга жавобан "ҳеч қандай келишув йўқ, ҳеч бир вертолёт ўлканинг четига учиб кетмаган, барча авиапарк доимо тўхтаган аэродромларда турибди" деб билдирган», — деди у.

Қирғизистон қонунлари бўйича, агарда ҳукумат жиноий ишга ташаббус кўрсатса, улар Атамбаевни собиқ президентнинг дахлсизлиги сабабли жавобгарликка торта олишмайди.

Бироқ июнда парламентнинг депутатлари Қирғизистоннинг собиқ президентларига қарши жиноят ишларини қўзғаш механизми ёзилган қонун лойиҳасини таклиф қилишган.