Депутат Шадиев жиноят иши қўзғалгандан сўнг, Қирғизистондан чиқиб кетди. МХДК буни инкор этмоқда

111

Парламентдаги «Бир Бол» фракциясининг депутати Аскарбек Шадиев юрагига жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун чет ўлкага чиқиб кетди. Бош прокуратура унга хизмат вазифасини суистеъмол қилгани учун жиноят иши қўзғаган. Унинг бошчилигида Чингиз Айтматов номидаги мукофот учун дейилиб, давлат бюджетидан икки миллион сом «ўзлаштириб олинган».

Депутатнинг ёрдамчиси Айбек Эрмеков «Азаттык» радиосига берган интервьюсида Шадиев юрагига операция қилдириш учун 27 апрелда Қирғизистондан чиқиб кетганини билдирган. Лекин у депутат қайс давлатга кетганини аниқ айтмаган, бироқ Шадиев операциядан кейин Қирғизистонга қайтиб келишини билдиригна.

Эрмековнинг айтишича, Шадиев юрак касаллиги сабабли беш йилдан бери рўйхатда турган.

«Клооп» мухбирлари материални нашр этишдан аввал бош прокуратура билан алоқага чиқа олмади, шу сабабдан Шадиевга ҳеч қаерга кетмаслик эҳтиёт чораси олинганми ёки йўқми маълум эмас.

Лекин Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Шадиевнинг Қирғизистондан ташқарига чиқиб кетганини инкор қилмоқда.

Бош прокуратура Шадиевга нисбатан жиноят иши қўзғалгани ҳақида 28 апрелда билдирган. Жиноят иши унга «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғалган.

Тергов версияси бўйича, халқаро ишлар бўйича парламент комитетининг бўлим раҳбари  Арсен Закиров Чингиз Айтматов номидаги мукофот учун бўлинган икки миллион сомни «ўзлаштириб» олган. Терговчилар Шадиев Закировнинг пул ажратиб бериш бўйича ҳужжатга мукофот берилмаслигини «билиб туриб» қўл қўйиб берган деб ҳисобламоқда.

Закировго қарши «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш» ва «Хужжатларни сохталаштириш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган. Ҳозирда у МХДКга қарашли тергов изоляторида қамоқда.

Шадиев 2018-йилнинг апрелида мазкур иш бўйича «адолатли ва холис текширувни» таъминлаш учун  биринчи вице-премьер-министрлик хизматидан кетган.

Шадиев — Қирғизистон тарихида ир вақтнинг ўзида парламентнинг депутатлик ва ҳукумат аъзоси хизматларида ишлаган илк амалдор бўлган.