Парламент Абилгазиев бош бўлган ҳукумат таркибини мақуллади

610

Жогорку Кенешнинг депутатлари Мухаммедкалий Абилгазиев бошчилик қилувчи ҳукуматнинг янги таркиб учун овоз берди. Бунга қадар бир аввал депутатлар Сапар Исаковнинг министрлар кабинетига ишончсизлик вотумини билдиришиб, президент Сооронбай Жээнбеков эса ҳукуматни истеъфога чиқарган.

Янги ҳукуматнинг дастури учун 115 депутат овоз бериб, қаршилар бўлмади. Ҳукуматнинг структураси учун эса 114 депутат «мақул» деб овоз берди, бир депутат қарши овоз берди.

Депутатлар ҳукумат етакчилигига ёлғиз номзодни тасдиқладилар. У кўпчилик коалицияси чиқарган Мухаммедкалий Абилгазиев.

Абилгазиев парламентда билдирганидек, дастурни тайёрлаш учун «унинг муддати оз бўлган».

«Тўғрисини айтсак, биз кечагина экспертлар билан дастурни ишлаб чиқдик», — деди у.

Абилгазиевнинг айтишича, унинг ҳукуматини дастури «бирликка ва халқ билан ҳукуматнинг ишончига» йўналтирилади.

«Агарда ўлкада бирлик бўлса — ўсиш ҳам бўлади. Халқ эркин ва адолатли сайлов вақтида президент қилиб Сооронбай Жээнбековни сайлади. Биз эл умидини оқлаш учун ишлаймиз. Биз элнинг умидини оқлаш учун ишлашга ваъда берамиз», — деди у.

Абилгазиев янги ҳукумат фуқароларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш учтида ишлашга ваъда қилди.

Абилгазиевнинг айтишича, ҳукумат ҳокимият билан бизнеснинг ўртасида конструктив диалог устида ишлаб, сармоядорларни жалб қилиш учун имкониятларни яратади.

Бундан ташқари, у бунгача Сапар Исаковнинг ҳукумати ишга ошира бошлаган «Таза Коом» дастурини амалга оширишни давом эттиришини билдирди.

«Ҳурматли депутатлар, агарда сизлар мени сайласанглар, бу ўлкани ривожлантиради. Мен масъулиятни ўзимга олишга тайёрман», — деди у.

Депутатларнинг танқидий фикрлари

Депутатлар ҳукуматнинг таркибини деярлик бир кун муҳокама қилишди. Улар министрлик хизатига таклиф қилинаётган айрим номзодлардан норози бўлишди.

КСДПнинг депутати Рискелди Момбеков у ҳукумат таркиби ва номзодларнинг ёшидан норози эканини билдирди.

Лекин Абилгазиев ҳукуматга тажрибали шахслар келди деб жавоб берди.

Бир нече депутатлар министрлар кабинетини қисқартириш кераклигини айтиб чиқишди.

«Биз зарар ҳисобига оптималлаштирмаслигимиз керак. Янги йўналиш очиш керак бўлса, янги ведомстволарни очиш зарурати туғилади. [...] Қирсқартириш учун тегишли ҳужжатлар керак бўлади. Сони қисқартириш ҳисобига қайта кўриб чиқилади деб ўйлайман», — деди Абилгазиев.

Депутатлар ҳукуматнинг янги таркибини муҳокама қилишмоқда. Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

КСДПнинг яна бир депутати Евгения Строкованинг билдиришича, ҳукуматнинг янги таркиби унчалик ҳам муросали эмас.

Янги ҳукумат

Янги ҳукуматда барча вице-премьер-министрлар, шунингдек, иқтисод министри, ички ишлар министри, фавқулотда ҳолатлар министри ҳамда соғлиқни сақлаш министри алмашади.

Бундан ташқари, алоқа ва ахборот технологиялар, мудофа ишлари бўйича, миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетларининг раҳбарлари алмашади.

  • премьер-министр – Мухаммедкалий Абилгазиев;
  • биринчи вице-премьер-министр – Кубатбек Боронов;
  • вице-премьер-министр – Замирбек Аскаров;
  • вице-премьер-министр – Жениш Разаков;
  • вице-премьер-министр – Алтинай Омурбекова;
  • ҳукумат аппаратининг етакчиси – Мурат Мукамбетов;
  • экономика министри – Олег Панкратов;
  • молия министри – Адилбек Касималиев (ўрнида қолади);
  • қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат саноати ва мелиорация министри – Нурбек Мурашев (ўрнида қолади);
  • транспорт ва йўллар министри – Жамшитбек Калилов (ўрнида қолади);
  • билим ва илм министри - Гулмира Кудайбердиева (ўрнида қолади);
  • юстиция министри – Айнур Абдилдаева (ўрнида қолади);
  • ташқи ишлар министри – Эрлан Абдилдаев (ўрнида қолади);
  • ички ишлар министри - Кашкар Жунушалиев;
  • фавқулотда ҳолатлар министри – Нурболот Мирзахметов;
  • маданият ахборот ва туризм министри – Султан Жумагулов (ўрнида қолади);
  • соғлиқни сақлаш министри – Космосбек Чолпонбаев;
  • меҳнат ва ижтимоий тараққиёт министри – Таалайгул Исакунова (ўрнида қолади);
  • саноат энергетика ва ер хазинасидан фойдаланиш давлат комитетининг раиси – Улан Рискулов (ўрнида қолади);
  • ахборот технологиялар ва алоқа давлат комитетининг раиси - Бакит Шаршембиев;
  • мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг раиси – Эрлис Тердикбаев;
  • миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг раиси - Идрис Кадиркулов.

Исаковнинг ҳукумати депутатларнинг 101и унинг ҳукуматлар кабинетига ишончсизлик вотуми учун овоз бергандан кейинг истеъфога кетган. Бир неча соатдан кейин президент Сооронбай Жээнбеков ҳукуматнинг истеъфога кетиши бўйича буйруққа қўл қўйган.

Шундан кейин парламентнинг кўпчилик коалицияси кенгайтирилиб, унга «Республика Ата-Журт» фракцияси қўшилган. Депутатларнинг альянсдаги сони 65дан 93гача кўпайган.

Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева